Номзодлар халқ муаммоларига эътибор қаратишмоқда

18.12.2019 17:12:50

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 31-Вобкент сайлов округидан қўйилган номзод Қодир Жўраев Ғиждувон туманидаги “Армечан”, “Урганжи”, “Тилав” ва “Қумрабод”  қишлоқларида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашар экан, йиғилганларнинг эътиборини ўзининг сайловолди дастурига қаратди. Дастур моҳиятидан келиб чиққан ҳолда бугун жамиятимизда турли соҳаларда учраб тураётган муаммолар юзасидан билдирилган таклифлар фуқароларнинг эътиборини тортди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар эса номзодларнинг ташаббусини оширмоқда. Шубҳасиз, ҳар бир номзоднинг сайловолди дастурида белгилаб берилган аниқ вазифалар муаммоларнинг ҳал этилишида хизмат қилиши мумкин.

26-Шохруд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Мақсуд Ҳамидов ромитанлик ҳамда жондорлик сайловчиларнинг мурожаатлари билан ўртоқлашди. Албатта, номзод дастури фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланди. Фикрлар, таклифларга эътибор қаратилди. Айниқса, улар томонидан билдирилган муаммоларнинг ечими номзоднинг дастуридан ўрин олганлиги фуқароларнинг сайловда фаол иштирок этишини таъминлашда туртки берди.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига 8-Намозгоҳ сайлов округидан қўйилган номзод Дилфуза Саидова ҳам бевосита ҳудудларда бўлиб, аҳоли орасидаги муаммоларни ўрганиш баробарида ўзининг дастури тўғрисида ҳам тўхталиб ўтмоқда. Жумладан, учрашувлар давомида таълимда учраб турадиган муаммолар, кадрларнинг билим даражаси, таълим сифатининг пастлиги, ёшларнинг қўшимча таълим олишлари учун эҳтиёжнинг сезаётганлиги масалалари кўтарилмоқда. Аҳоли учраб турадиган бу каби муаммоларнинг олдини олиниши юзасидан фикрларини билдиргач, номзод ҳар бир мурожаат юзасидан дастур моҳиятидан келиб чиққан ҳолда таклифларини қайд этиб ўтди.

Учрашувлар номзодларни халққа янада яқинлаштириш билан бир қаторда уларнинг ташаббусларини оширмоқда. Шунингдек, аҳолининг эркин мулоқот олиб боришини ҳам таъминламоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+