Номзоднинг дастури сайловчи манфаатларини ҳимоя қилиши шарт

13.12.2019 16:12:29

2-Тўқимачи сайлов округидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлигига қўйилган номзод Гули Тоирова шаҳардаги “Дўстлик”МФЙда бўлганида ўзининг дастурида таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, олий таълимда таълим сифатини ошириш, ҳар бир бўлажак кадрнинг иш билан таъминланиш масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги айтиб ўтди.  Бундан ташқари, педагогика йўналишидаги олий ўқув юртлари фаолиятини энг нуфузли таълим муассасаларига айлантириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифаларни амалга ошириш тарафдори эканлиги таъкидланди. Номзод дастури билан танишган халқ таълимда ёшларнинг илмий салоҳиятини янада кучайтириш, билимли ва малакали илмий ходимлар тайёрлаш борасида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Вобкент туманидаги 11-Ширин сайлов округидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига қўйилган номзод Жўрабек Жўраев ҳам “Чорбоғкент” МФЙда бўлиб ўтган тарғибот ишларида аҳолига ўзининг дастури билан ўртоқлашар экан, айниқса, ёшлар сиёсатини амалга оширишда давом этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг энг долзарб муаммоларини фаол ва самарали ечиш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш сингари эътиборга олган таклифи илк сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, ёшлар билан очиқ ва доимий мулоқотни ўтказиш, имконияти чекланганлар учун шароитлар кўламини кенгайтириш масаласи ҳам фуқароларнинг эътибор марказида бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матубот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+