Номзоднинг мактабгача таълим ривожи учун янги ғояси

11.12.2019 11:12:38

Жойларда бўлиб ўтаётган учрашувлар, тарғибот тадбирлари барчани фаолликка чақириш баробарида бевосита номзодлардан ташаббус ҳамда таклифларни ҳам талаб этмоқда. 30-Ғиждувон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Гулмира Юсупова ҳам ҳар бир маҳалла фуқаролари билан бўлиб ўтаётган учрашувлари давомида ўзининг сайловолди дастури ҳамда аҳоли ўртасида баҳс-мунозараларга бой бўлган муаммолар юзасидан фикр билдириб ўтмоқда.

Номзод ўз дастурида мактабгача таълим муассасалари тизимини салмоқли кенгайтириш ва уларда болаларнинг интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни сезиларли равишда ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ фикрлари аҳоли томонидан алоҳида эътиборга олинди. Йиғилиш давомида фуқаролар мактабгача таълим муассасаларида кадрлар сифатини яхшилаш, тиббиётни самарали йўлга қўйиш, айниқса, тез тиббий ёрдам фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, овқатланиш рационини янада намунали ташкил этиш масалалари билан мурожаат қилгач, номзод ўз дастурида айнан ушбу муаммоларнинг олдини олиниши борасида алоҳида эътибор қаратгани ҳамда бу борада бугунги кунда партия томонидан тизимли ишларнинг олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+