Ўқитувчи мақоми қачон ошади?

13.12.2019 13:12:45

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 141-“Темирйўлчи” округидан кўрсатилган номзод Ойдин Абдуллаева ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 19 -"Файзиобод" сайлов округидан кўрсатилган номзод Тошпўлат Матибаев сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб, ишончли вакил томонидан номзодларнинг таржимаи ҳоли сайловчиларга таништириб ўтилди. Шундан сўнг, Ойдин Абдуллаева ўз дастурида илгари сурилган маслаларга тўхталиб ўтди. Ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини ошириш, олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш каби энг долзарб масалаларга эътибор қаратганлиги билан сайловчилар томонидан ижобий қарши олинди.

Тошпўлат Матибаев ўз сайловолди дастурида тўрачилик, расмиятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, соғлиқни сақлаш соҳасининг хусусий секторини барқарор ривожлантириш, соғлиқни сақлашнинг давлат секторини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар сонини ошириш ва хорижий инвестицияларни кенгайтиришга қаратилган қонунларнинг қабул қилиниши каби муҳим масалалар илгари сурилмоқда.

Учрашувда номзодлар сайловчилар томонидан ўртага ташланган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Йиғилганларни бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+