Оролда очиқ мулоқот ўтказилди

18.12.2019 18:12:02

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 7-Орол сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Қаипбергенов Нурлыбай Тулепбергенович жойларда ўз сайловчилари билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Мана шундай суҳбатлар Қонликўл туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби, 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Мўйноқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаби, Бўзатов туманидаги 1-4-5-6-7-9-сонли умумтаълим мактабларида аҳоли иштирокида бўлиб ўтди.

Дастлаб иштирокчиларга номзоднинг ишончли вакили Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раўаж Отарбаев томонидан Қаипбергенов Нурлыбай Тулепбергеновичнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг номзод сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирди.

Тадбирлар давомида сайловчилар ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг шу кунга қадар амалга оширган ишларини кузатиб боришини ва уни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтишди. Ҳар бир учрашувда фуқаролар номзодга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирдилар. Номзод эса берилган саволларга катта эътибор қаратиб, атрофлича жавоблар қайтарди.

Ҳар бир учрашув қизғин баҳслар асосида ўтди.  

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+