Парламентга “Адолат” СДПдан кўрсатилиб такрорий сайловда сайланган депутатлар рўйхати

06.01.2020 15:01:27

 

  1. Компольшик Елена Александровна,57-Суғдиёна сайлов округи. 1966 йил Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – француз ва ўзбек тиллари, Самарқанд шаҳридаги 43-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби директори, Самарқанд шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.
  2. Абдиева Музафара,67-Пастдарғом сайлов округи. 1957 йил Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – математика фани ўқитувчиси, Пастдарғом туманидаги 28-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори, Пастдарғом туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.
  3. Хамзаев Дилшод Баймуродович,135-Ғузор сайлов округи. 1969 йил Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодиёт, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маъмурий ва хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.
  4. Сайдганиева Гулбахор Шарабидиновна, 106-Бағдод сайлов округи. 1969 йил Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. “Фарғона ҳақиқати”-“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Қўқон шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+