Сайлов кўтаринки кайфиятда ўтмоқда

22.12.2019 12:12:13

Бугун бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараёнда юртимиз аҳолиси хушнудлик билан иштирок этмоқдалар. Фарғона вилоятиниг Фарғона шаҳридаги Политехника институтида жойлашган 729-сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнларига пухта тайёргарлик кўрилган.

-Мен сайловда иштирок этиб, ўзим ҳар жиҳатдан муносиб деб билган номзодга овоз бердим, – дейди “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Маъмура Холбоева. – Албатта, бўлажак депутатларимиз ишончимизга муносиб бўлиб, юртимиз келажаги ва ватанимиз равнақига муносиб хисса қўшадилар.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Фарғона вилоятида 17 та сайлов округлари қошида 1050 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, уларда 2 миллиондан зиёд аҳоли иштирок этади.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “ Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+