Шўрчида сайловолди учрашувлар давом этмоқда

13.12.2019 11:12:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 83-Шўрчи сайлов округидан кўрсатилган номзод Наримон Умаров Шўрчи туманида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, номзодимиз тумандаги “Ғармақўрғон” маҳалласида, шунингдек тумандаги умумтаълим мактабларида туман аҳолиси билан учрашиб,  партия сайловолди дастурида ҳамда ўзининг сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим вазифалар, асосий йўналишларнинг туб моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

-    Партия сайловолди дастурида таълим сифатини яхшилаш, олий таълим муассасаларида қабул квоталарини босқичма-босқич бекор қилиш, “ақлли тиббиёт”ни жорий этиш, дорилар нархидаги тафовутни йўқотиш, тергов қўмитасини тузиш, судларни бирлаштириш, коррупцияга қарши курашиш каби илгари сурилган ғоялар белгиланган, “Адолат” партияси энг аввало, мазкур тизимларни ривожлантиришни, мамлакат иқтисодий ўсишига ҳисса қўшиш, ёшларни олий таълимга қамраб олиш даражасини кенгайтириш орқали уларнинг етук мутахассис бўлишига эришиш, аҳолининг тенг ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлашни мақсад қилган,-деди учрашувларда депутатликка номзод Наримон Умаров - Менинг сайловолди дастуримда ҳам партия ғояларига уйғун ҳолда тиббий хизмат сифатини ошириш, ижтимоий адолатсизлик, янги уй-жойлар қуриш, электр энергиясидаги узилишларнинг олдини олиш каби мақсадларни амалга ошириш алоҳида ўрин эгаллаган.

Учрашувда аҳолидан турли мурожаатлар, саволлар бўлди. Жумладан, қиш-қировли кунларда одамларни электр ва газ таъминотисиз қолаётгани, ички йўлларнинг носозлиги, умумтаълим мактабларидаги муаммолар юзасидан мурожаатлар бўлди. Соҳадаги камчиликларни бартараф этиш энг муҳим вазифалардан экани, аҳолининг асосий эътирозлари шу ҳақидалиги таъкидланди. Номзодимиз барча берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+