ТАЙИНЛАНГАН СЕНАТОРЛАР

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) ҳудудий вакиллик палатасидир. Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага ега бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган енг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Сенат иши ялпи мажлисларга ва унинг қўмиталари мажлисларига тўпланадиган сенаторлар фаолиятига асосланади. Сенатда ҳудудий мансубликка кўра ҳамда сиёсий ёки бошқа асосда гуруҳлар тузишга йўл қўйилмайди.

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович

 

Иш жойи, лавозими:  Ўзбекистон Республикаси Президенти  ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари
Туғилган сана:  05.02.1952 й.
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Миллати:  ўзбек
Маълумоти: Олий
Тамомлаган олий ўқув юрти: Тошкент Давлат университети, Свердлов юридик институти
Мутахассислиги: “фуқаролик ҳуқуқи”, “конституциявий ҳуқуқ”
Ҳудуд:  Президент Фармони билан тайинланган
Партияга мансублиги: Ўзбекистон "Адолат" СДП
Давлат мукофотлари: 2012 й. “Меҳнат шуҳрати” ордени
Қўмитага аъзолиги: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси
   

Умаров Нариман Маджитович

 

 

Иш жойи, лавозими:  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси
Туғилган сана:  01.08.1952 й.
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Миллати:   ўзбек
Маълумоти:  Олий
Тамомлаган олий ўқув юрти:  1974 й. Тошкент политехника институтини
Мутахассислиги:  муҳандис-гидрогеолог
Ҳудуд:   Президент Фармони билан тайинланган
Партияга мансублиги:  Ўзбекистон "Адолат" СДП
Давлат мукофотлари:  2012 й. “Меҳнат шуҳрати” ордени
Қўмитага аъзолиги:  Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси