2022 йил июль ойида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркиби парламент палаталари кенгашларининг қарори билан тасдиқланди.

16.07.2022 10:07:35

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши

ҚАРОРИ

15.07.2022 й.

№ 2313–IV/КҚ-387–IV.

 

 

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар
ва воқеаларни ўрганиш масалалари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласига доир мурожаатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

 

2. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Комиссия:

инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни чуқур ўрганиб чиқсин;

шаффофликни таъминлаш мақсадида Комиссия фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳужжатлаштирилишини, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш воситалари ёрдамида қайд этилишини ташкил этсин;

ўрганиш натижалари бўйича якуний ахборот тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этсин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Комиссия фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

 

5. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери

Н.Исмоилов 

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси 

Т. Нарбаева

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Кенгашининг

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати Кенгашининг 2022 йил 15 июлдаги

2313–IV/КҚ-387–IV-сонли Қўшма қарорига

1-илова

 

 

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссияси

ТАРКИБИ

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+