Адлия вазирлиги юридик техникумларида илк маротаба ҳуқуқий фанлар олимпиадаси ҳамда суд процесси бўйича танловлар ўтказилади

07.04.2022 16:04:35

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари учун ҳуқуқий фанлардан “Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси” ва “Жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд процесси” танловлари ўтказилади.

Адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги тегишли буйруғи билан юридик техникумларнинг билимли ва иқтидорли ўқувчи-ёшларини аниқлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, олимпиада иштирокчиларига юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, ёш олимлар ва педагог ходимларни жалб қилган ҳолда “устоз-шогирд” анъаналарини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқий фанлар олимпиадаси” ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу буйруқ билан юридик техникумлар ўқувчиларнинг назарий билимларини юридик амалиёт билан боғлаш кўникмасини шакллантириш, ўқувчиларнинг судда нутқ сўзлаш қобилиятини ривожлантириш, ўқувчиларда жамоада ишлаш қобилиятини, тезкор фикрлаш, таҳлил қилиш ҳамда оптимал қарорларни қабул қилиш кўникмасини ривожлантириш, ўқувчиларда касб этика ва умумий касбий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мақсадида Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида “Жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд процесси” танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Мазкур қабул қилинган низомларб юридик техникумлар ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш ва ҳуқуқшунослик соҳасига бўлган қизишларини янада орттиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, фан олимпиадаси ва суд процессига оид танловлар кейинги ўқув йилининг сентябрь ойидан ўтказилиши режалаштирилган.

Нилуфар БАХРОМОВА

ТДЮУ Узлуксиз таълим бошқармаси ходими

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+