Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони

05.04.2022 14:04:42

Улуғ Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсати ва тузуклари бугунги ҳаётимизда ҳам ўзига хос андоза вазифасини ўтайди. Негаки, давлатни оқилона ва одилона бошқариш санъати баён этилган “Темур тузуклари” бугун ҳам ўзининг чуқур мазмун-моҳияти ва долзарблигини йўқотмаган, аксинча, ҳаётий жабҳаларда маънавий мезон бўлмоқда.

Амир Темур шахсий ҳаётида уч мўътабар асос – диёнат, адолат ва қатъият билан амалга оширилган сиёсатга таянган. Унинг “Куч – адолатда” шиори мустақил Ўзбекистон сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда.

Тарихда қудратли салтанатлар ва ҳукмдорлар кўп ўтган. Бироқ Соҳибқирон сифатида ном қолдириш учун фақатгина куч-қудратнинг ўзи камлик қилади. Амир Темур ҳаётининг мазмунини адолат билан бирга, инсоф-иймон туйғуси, диёнат мезони ташкил этган. У оламнинг ярмига жаҳонгирлик қилган бўлса ҳам куч-қудрат – зўрлик, зўравонликда эмас, аксинча, адолатда эканини эътироф этган.
“Кучсиз адолат ва адолатсиз куч – иккови ҳам даҳшат”, – деб ёзган эди қадимги юнон донишманди Эсхил. Сўнгра у фикрини шундай давом эттиради: “Агар куч адолат билан бирлашса, бу ҳамкорликдан кучлироқ нима ҳам бўлиши мумкин?”

Инсоният тарихидаги жуда кўп донишмандлар орзу қилган куч ва адолат бирлиги 1370 йилда Термиз яқинидаги Бий мавзеида содир бўлган эди. Бу ерда ўзининг фавқулодда салоҳияти ва ғалабалари билан бутун Мовароуннаҳрга танилган 34 ёшли Амир Темур маккалик улуғ шайх, ер юзи саййидларининг пешвоси, 55 ёшли Саййид Барака билан юзма-юз учрашди. Тарихчилар бу улуғ учрашувнинг “ҳеч қандай ваъда ва олдиндан келишувсиз кутилмаганда” юз берганлигини айтиб, уни тақдири азал томонидан белгиланган учрашув, дея таърифлайди. Зеро, бу ерда куч-қудрат рамзи Амир Темур ҳамда адолат ва руҳият тимсоли Саййид Барака юзлашди. Оламшумул вазифани амалга ошириш учун куч-қудратга мос келадиган, уни буюк ишларга йўналтирадиган руҳият-маънавият шу тариқа бирлашди.

Соҳибқирон пирларининг асосий талаби эса – АДОЛАТ эди.
Энди адолатнинг мазмун-моҳияти тўғрисида чуқурроқ фикр юритсак.
“Адолат” сўзи арабча “адл”дан олинган бўлиб, одиллик, ҳаққонийлик, тўғрилик маъноларини англатади. Ҳар ишда одил бўлиш, золим бўлмаслик, ноҳақлик қилмаслик гўзал ахлоқдандир.

“Темур тузуклари”да шундай ёзилган: “Ҳокимлару сипоҳдан қай бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим”.

Азалдан адолат бўлган жой гуллаб-яшнаган, халқ эркин бўлган. Адолат оёқости қилинган жойда эса, разолат ҳукм суриб, жамият тубанликка юз тутган.
Одамзод қай маҳал ва мавқеда бўлишидан қатъи назар, адолатсиз яшаши мушкул. Негаки, инсон фаолиятининг қайси бир қисмини олиб қараманг, у адолатга, тўғриликка асосланмаса, мувозанат йўқолади, бузилишлар бошланади, издан чиқади.

Соҳибқирон Амир Темур фаолиятининг бош тамойили адолатга асосланганлиги – унинг беназир ақл-заковати ва юксак тафаккури, ўз халқининг ахлоқ-одоб ҳақидаги қарашларини мукаммал билган инсон бўлганлигини кўрсатади.

“Фақат инсонни севиш орқалигина адолатпарвар бўлиш мумкин”, – деб ёзади фаранг файласуфи. Бу ҳикмат худди буюк Амир Темур ҳақида айтилгандек. Соҳибқирон ўз фаолияти давомида ҳар бир можаро ва муаммоли ишларни диққат билан текшириб кўрган. Барча ишларида ҳаққоният ва адолат билан иш тутган. Ўз фуқароларига раҳм-шафқатли бўлган. Камбағалларга кўп хайру эҳсон қилиб турган. Бунинг натижасида унинг қудрати ошиб борган.

Тарихий манбаларда ёзилишича, Соҳибқирон ўзига тўрт нафар адолатли вазир тайинлаган. Улардан иккитасига доимо уни кузатиб туришларини ва агар адолатсизлик қиладиган бўлса, тўхтатишларини, кимнингдир ёлғон сўзларига ишонса ёки бегона кимса мулкига хиёнат қиладиган бўлса, дарҳол огоҳлантиришларини таъкидлаб қўйган.

Соҳибқироннинг жаннатмонанд, муаззам боғлари бутун халқ учун очиқ бўлган. Боғларга барча эркин кириб-чиқиши, меваларидан баҳраманд бўлиши мумкин эди. Бу ҳукмдор ўзининг барча фуқароларини бирдек севишидан, иззатлашидан дарак эмасми?! Муаррихлар Соҳибқироннинг инсонпарварлик хислатларини ҳавас билан тасвирлар экан, унга “Халқ раҳнамоси”, дея жуда ўринли таъриф беради. Мазкур тарихий фактга холис ёндашиб, тан олиб айтиш керакки, бундай инсонпарвар ҳукмдорлар кўҳна тарих бисотида камдан-кам учрайди.

Адолатсизликнинг катта-кичиги бўлмайди. Кичкинагина адолатсизлик ҳам вақти келиб, бутун жамиятга акс-садо бериши тайин. “Яхшиликни очиқ чеҳрали кишилардан кутинглар”, дейилади муборак ҳадисда. Адолат ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин: нафрат, ғазабга тўлган одамнинг адолат қилиши қийин.

 Адолатпарвар одамнинг ахлоқий хислатлари эса, бемалол қонун ўрнини боса олади. Қонун – қонун бўлганлиги учун эмас, балки унда адолат акс этганлиги учунгина қимматлидир.

Амир Темур қонунларга риоя қилиш масаласини шу қадар жиддий қўйганки, қонунни бузганлиги учун юқори лавозимдаги мансабдорлар, ҳатто ўзининг энг яқин қариндошлари ва фарзандларини ҳам жазолашга буюрган. Қонунчиликка қатъий риоя этилиши натижасида мамлакатда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги таъминланган. Сафарлардан қайтиб келганда, шахсан ўзи бозорларни текширар, агар қассоб, баққол, новвой ва ҳоказолар фойда топаман деб, нарх-навони ошириб юборган бўлсалар, адолат русуми бузилганини кўрса, гуноҳкорнинг жазосини берган. Ёлғон гапни ёмон кўрган. Амир Темур ҳар бир можаро ва муаммоли ишларнинг тўғри ва адолатли ҳал этилишини назорат қилган.

Соҳибқирон ўз тузукларида “Маслаҳатчилар ва кенгаш аҳли йиғилганда, олдимиздаги ишларнинг яхши-ёмон, фойдаю зиён томонлари, уларни амалга ошириш, оширмаслик ҳақида сўз очиб, улардан фикр сўрар эдим. Сўзларини эшитгач, ишнинг ҳар икки томонини мушоҳада қилиб, фойда-зиёнларини кўнглимдан кечирардим”, деб қайд этади. Бу “Куч – адолатда” шиорига амал қилинган салтанатда давлатни бошқариш ва мамлакат тақдирига дахлдор қарорлар қабул қилишда халқ фикрига, хоҳиш-иродасига таянилганидан далолат беради.

“Куч – адолатда” шиори бутун салтанат ҳудудида ахлоқий ва маърифий мезонга айланди. Соҳибқирон салтанатидаги адолат ва хавфсизлик шунчалар юксак эдики, буни тарихчилар, “агар, мамлакатда ёш бола бир товоқ олтинни бошига қўйиб, мағрибдан машриққача борса, ҳеч ким унга қўл чўзмас ва олтиндан биттаси ҳам камаймас эди”, дея таърифлаганлар.

Пойтахтимиз марказида савлат тўкиб турган Амир Темур бобомиз ҳайкалида чуқур рамзий маъно мавжуд. Унда Соҳибқирон учқур тулпорининг жиловини маҳкам тортиб, иккинчи қўлини олдинга чўзиб жаҳон халқларига омонлик тиламоқда. “Куч — адолатда”, – демоқда.

Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди. Унинг даврида маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди.

Бир сўз билан айтганда Темурийлар даври ренессансига асос солинди.

Темурийлар даври ренессанси  бу - илм-фан ва таълим, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати, қўлёзма санъати, миниатюра, тиббиёт, адабиёт, мусиқа, ҳунармандчилик боғ яратиш санъати ифодаланади.

Aмир Тeмур илм-фaннинг йирик ҳoмийси бўлгaн. Ўз дaвлaтини мўғул бoсқинчилaридaн oзoд қилгaндaн кeйин, у oбoдoнчилик ишлaригa кaттa aҳaмият бeрaди: сaвдo йўллaрини, суғoриш тaрмoқлaрини, пoйтaxт Сaмaрқaндни, Бaғдoд, Дaрбaнд, Шaҳрисaбз вa бoшқaлaрни тиклaйди, Шoҳруҳия, Иссиқкўл, Бaйлaкaн, Aспaрa шaҳaрлaрини қурaди. Сoҳибқирoн қaeрдa бўлмaсин, — дeб ёзaди Шaрaфуддин Aли Яздий, — ўшa eрдa бирoн-бир жaмoaт бинoсини қурдиргaн; Сaмaрқaнд aтрoфидa Aмир Тeмур eттитa йўлдoш шaҳaрчa, ўн икки чoрбoғ қурдиргaн.

Ҳaр бир чoрбoғ ҳaмдa чoрбoғнинг ўртaсигa мoҳирлик билaи қурилгaн қaср меъмoрлaр вa сaнъaткoрлaрнинг буюк ижoди сaнaлaди. Aмир Тeмур oлимлaр билaн суҳбaт вa бaҳслaшишлaр уюштиришни яxши кургaн. Ғoлиблaргa у қиммaтбaҳo туҳфaлaр бeргaн. Сoҳибқирoннинг ҳaётлик пaйтидaёқ унинг сaрoйидaги oлимлaр илмий кaшфиётлaр билaн шуҳрaт қoзoнгaнлaр. Булaр қaтoригa нaстаълиқ xaтининг кaшфиётчиси Мирaли Xaттoтни, ўн икки мaқoм ижoдкoри, музикa нaзaриётчиси Aбдулқoдир Мaрoғийни (1334-1435), буюк риёзиётчи Ғиёсиддин Жaмшидни, мунaжжим Сaййид Шaриф Журжoнийни (1339-1413), фaйлaсуф, қoмусий oлим Саъдиддин Тaфтaзoнийни (1322-1392), Xoжa Муҳaммaд Пoрсoни (1420 йилдa вaфoт eтгaн) вa бoшқaлaрни киритиш мумкин.

Aмир Тeмур сaрoйининг рaссoмлaри улуғвoр меъмoрлик ёдгoрликлaрининг, дeвoрлaргa сoлингaн нaқшлaрнинг ҳaмдa қисмaн бизнинг кунлaримизгaчa eтиб кeлгaн миниaтюрa бeзaклaри бўлгaн юзлaб қўлёзмaлaрнинг ижoдкoрлaри — Жaҳoнгир Буxoрий вa Aбдулҳaй бўлгaн. Булaрнинг бaрчaси Aмир Тeмурни Тeмурийлaр дaври Рeнeссaнсининг aсoсчиси дeйишгa дaлил бўлaди.

Aмир Тeмур вa тeмурийлaр дaвридa тaбoбaт илмигa, дaвoлaш, oрaстaлик ишлaригa, бу сoҳaдaги қурилишлaргa кaттa aҳaмият бeрилгaн.Тeмур зaмoнидa ҳaр бир шaҳaрдa шифoxoнa  бўлгaн, улaрдa тaжрибaли тaбиблaр ишлaгaнлaр. Сaмaрқaнддa эса «Дoр уш-шифo» (Шифo мaскaни) нoмли йирик кaсaлxoнa дулеб, унгa унгa ўз зaмoнaсининг тaниқли тaбиби – Мир Сaййид Шaриф Шeрoзий (1330-1414) рaҳбaрлик қилгaн. Шифoxoнaлaрдa ишлoвчи тaбиблaргa яxши мaoш тўлaнгaн. Ўшa дaврдa тaбиблaр ўртaсидa мoҳир жaррoҳлaр ҳaм бўлгaн. Шулaрдaн бири Тoжиддин Ҳaким eди. У мурaккaб oпeрaциялaрдaн бири,  кўз кaтaрaктaсини oпeрaция йўли билaн мувaффaқиятли дaвoлaгaн. Бу жaррoҳни aнтисeптикa усулининг aсoсчиси дeсa бўлaди

Дoнo сиёсaтчи, ислoҳoтчи-реформатор, шавкатли сaркaрдa вa дaвлaт aрбoби бўлмиш Aмир Тeмур жаҳон тaриxида алоҳида ўринга эга. Унинг буюклиги шундa эдики: Биринчидан – Moвaрoуннaҳрдaги тaрқaлиб кeтгaн ҳудудлaрни бирлaштириб ягoнa марказлашган дaвлaтгa aйлaнтирди; Иккинчидан ­-  Aмир Тeмур тoмoнидaн мўғулларнинг Oлтин Ўрдaдек давлати янчиб тaшлaнди. Бу эса ўз навбатида Рус ерларини мўғуллар истилосидан озод бўлишига ва Россия ўлкасида рус ҳoкимиятнинг мустаҳамланишига сабаб бўлди; Учинчидан ­– Aмир Тeмурнинг Усмoнийлaр дaвлaти ҳукмдoри Бoязид Йилдирим устидaн (1402. Aнқaрa) йирик ғaлaбaси Шaрқий вa Maркaзий Еврoпa дaвлaтлaри учун ўтa муҳим аҳамият касб этди. Зеро Европа турклaр бoсқинидaн xaлoс бўлган эдилар.

Соҳибқироннинг тарихий илм-фaн вa мaдaният ривoжи йўлидa ҳиссаси:-  мaдрaсaлaр қурдириб, улaргa турли сoҳa мутaxaссислaрини жaлб этгaн вa ўз aвлoдлaрининг ҳaм турли билимлaрни эгaллaшлaрини таъминлaгaн;   Aмир Тeмур «қoнунлaр вa урф-oдaтлaргa aсoслaнгaн» ҳуқуқий дaвлaтни  бaрпo этди. Унинг дaвлaтчилик бoрaсидaги фикрлaри нaфaқaт ўз дaври, бaлки кeлгуси aвлoдлaр учун ҳaм сaбoқ бўлиб қoлaди.   

Мустақиллиқ туфайли халқимиз ўзлигини таниди, буюк боболаримизнинг тарихдаги ўчмас жасорати ва юксак даҳоси ҳақидаги асл ҳақиқат рўёбга чиқди. Бу улуғвор ишларнинг дебочиси сифатида мамлакатимизда Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги адолат қарор топди. Биринчи Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида халқимизнинг топталиб келган миллий ғурурини юксалтириш, Соҳибқирон бобомизнинг муборак номи, тарихий сиймоси, бой мероси ва хотирасини тиклаш йўлида мамлакатимизда қўйилган қутлуғ қадамлар тўғрисида батафсил ҳикоя қилинган.

1996 йил Ўзбекистонда «Амир Темур йили» деб аталди. ЮНЕСКО қарори билан Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 660 йиллиги бутун дунё бўйлаб кенг нишонланди. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида 1992 йили Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳайкали ўрнатилди ва унга «Куч – адолатда» деб ёзиб қўйилди.

Миллат қайғусидан, халқ дардидан яралган улуғ бобобимизнинг дунёга келиши замон зарурати ва талабига айланди, бошқача қилиб айтганда, тарих ва замон ўз қаҳрамонини ўзи жаҳон майдонига олиб келди.

Амир Темур ўз давлатини бошқариши билан бирга илмнинг қадрига етадиган, уни ривожлантиришга астойдил бел боғлаган, дунёнинг энг етук олимлари, тарихчилари билан бемалол суҳбатлаша оладиган донишманд ҳукумдор ҳам эди. Илм-фанга қизиқиш Амир Темурнинг хонадонидан бошланган эди, десак туғрироқ бўлар эди. Сабаби Соҳибқирон хонадонида фарзандларга илм-фаннинг турли соҳаларидан кўп сабоқлар берилар, мадрасаларда таҳсил олишлар давом эттирилар эди. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур — ўз даврида илм-фан ва маданиятнинг ривожланишига ҳам кўп ҳисса қушган улуғ саркарда. Соҳибқирон ҳаракатлари туфайли шоирлар, олимлар, маънавият ва маърифат жонкуярлари бор бўлиб, улардан илм-фан ва маънавиятнинг қадрига етадиган ажойиб инсонлар етишиб чиққан. Жаҳон адабиётининг буюк намоёндаларидан ҳисобланган Алишер Навоийнинг ижоди, Лутфий ва Ҳусайн Бойқаро шеърияти, Камолиддин Беҳзоднинг дурдона миниатюра расмлари, Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо «Бобурномаси», гўзал шеърияти, илмий асарлари – барча-барчаси темурийлар даврининг маҳсулидир. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан маданиятимиз юксак даражаларга эришди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси дастурий ғояларига муштараклиги билан партиянинг барча даражадаги депутатлари ва фаолларини руҳланланган ҳолда фаолият юритмоқдалар. Чунончи, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакатда адолат тамойилларига нечоғли риоя қилинаётгани ҳақида атрофлича тўхталиб, адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келгани, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Куч – адолатда” деган ҳикматга амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа эканлигини ўз сўзларида қайта-қайта таъкидлайди.

Бу борада, айниқса, Президентимизнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш лозимлиги ҳақидаги фикрларини кенг жамоатчилик қаторида “Адолат” СДП фаоллари ҳам мамнуният билан қабул қилишди. Зеро, партия Сайловолди дастури “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” тамойилига асосланиши бу борада партия депутатлик корпусининг ҳам масъулиятини яна бир карра оширди.

Шу руҳда тарбияланиб, партиямизнинг фаолиятида кўп йиллар фаолият юритган Тошкент вилояти раҳбари, ҳозирда Фахрийлар Кенгаши раиси сифатида мен яшаётган Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг бошқа шаҳарларида бўлганимда, уларнинг Эски шаҳар қисмлари ва тарихий маҳаллаларга сафар қилишни ёқтираман, шу жумладан, туғилиб ўсган қўшни Жанубий Қозоғистондаги Сайрам (ҳозир мегаполис Чимкент шаҳрига қўшилган) қишлоғимга бориб қолсам, у ердаги обидаларни зиёрат қилиш давомида, уларни тарихи билан жуда қизиқаман. Унинг тарихи Тошкентдаги кўпгина обидалар билан чамбарчас боғлиқлигини, қанчалар яқинлик бўлганини тадқиқ қилдим. Бу менинг болалигим ўтган қишлоғим ҳақидаги тарихий адабиётларни мутола қилиб, ҳаётимнинг бир қисми, кўнглим боғланган масканда ўзбек ва қозоқ халқининг тинч-тотув яшаётгани кўриб, куни кеча  нашрдан чиққан  “Соҳибқирон Амир Темур авлиёлар юртида” деб номланган рисоламда қанчалик бой тарихга эгалиги хусусида ифодалаб беришга ҳаракат қилдим.  

Ушбу рисолада мен Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғидаги тарихий обидаларнинг ўрганишим, улар ҳақида тўплаган маълумотлари ҳамда ўзи ҳозир истиқомат қилаётган Тошкент шаҳридаги тарихий обидалар билан боғлиқлиги, айниқса, Амир Темурнинг Жанубий Қозоғистоннинг қишлоқларини мўғул босқинчиларидан озод этиши, тарихий обидаларни барпо этиши ва ўзининг маънавий пири деб, Аҳмад Яссавийнинг улуғлаши борасидаги ишлари ҳақида ҳамда Сайрамнинг тарихи ва унинг аллома, фузало, бузурглари ҳақида тарихий ва ҳозирги давр илм-фан дарғалари ҳақида маълумотларни бердим.

Шунингдек, шу кунлардаСузук ота” рисоласини ёзиб тугатиб, нашрга тайёрладим. Ушбу рисола халқимизнинг маънавий қадриятларидан жой олган ўтмиш уламолари, уларни хотирлаб қурилган Амир Темур томонидан қурдирилган иншоотлар қаторидан жой олган, Сузук ота мақбараси ва масжиди мажмуаси ҳақида. Сузук ота Хожа Аҳмад Яссавийнинг суюкли набираси Сузук ота (Мустафоқул) ҳазратларининг Тошкент шаҳри маҳаллаларининг бирида қаровсиз қолиб келган мақбараси Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан йирик мажмуага айлантирилганидан сўнг кенг жамоатчилик орасида уламонинг номига ва фаолиятига қизиқиш ва эътибор кучайганлиги маълум. Ваҳоланки, Сузук ота номи билан боғлиқ бошқа қадамжолар борлиги, уларнинг тарихини ўрганиш масаласига яна ҳам аниқлик киритилишига рисолада асосий эътиборимни қаратдим.

 Амир Темурнинг ҳикматларига амал қилган ўзбек халқи адолат машъаласини баланд кўтариб, Ватан боғини обод қилиб, тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Адолат – юракларга малҳам, келажакка ишонч демакдир. Адолат фақат шиорларда эмас, амалда бўлсагина улуғ натижалар намоён бўлади. Не бахтки, бугун буюк бобокалонимизнинг “Куч – адолатда” деган улуғ шиорини баланд тутганмиз. У, албатта, бизни нурли манзилларга, буюк келажакка элитади.

Шунинг учун ҳам Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида “адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналиш этиб белгиланган.

 

Камолжон  Шадиметов

 Академик,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+