Болаларга беринг дунёни!!!

01.06.2022 01:06:35

Бутун дунё бўйлаб 1 июнь санаси  “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида кенг  нишонланади. Бу байрам дунё болалари учун энг қувончли кундир.

Болалар  ҳаётимиз мазмуни. Уларнинг шодон  кулгулари кунларимизни чароғон,  кўнгилларимизни мунаввар этади.

Болалар эртамиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. 

Болаларга беринг дунёни!!!

Токи дунё оппоқ орзуларга, энг эзгу тилакларга лиммо-лим бўлсин.

Шу муносабат билан юртимиздаги барча болаларни байрам билан табриклаймиз!

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+