“Бу сенинг вақтинг!, Кашфиётлар вақти, мўжизалар вақти, янги нарсаларни ўрганиш вақти”

10.05.2021 15:05:52

Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммолар ўзининг долзарблиги билан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳусусан инсон маънавиятга тескари таъсир кўрсатувчи лавҳалар телеведения каналларида кўпайиб бормоқда. Бу ҳолатларни қандай изоҳлаш мумкин...?

“Ақлвой” болалар телеканалида эфирга узатилган мултьфильм ижтимоий тармоқларда аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлди. 

Маълумот учун: “Ақлвой” телеканалининг асосий аудиторияси 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади.

Бу каби лавҳалар ёш бола онгига қандай таъсир қилади?

Маъсуллар учун бу оддий ҳолатми ёки фарзандига шу каби лавҳаларни кўришга тўсқинлик қилмайдими?

Ёки глобаллашувнинг янада кенг миқёсда авж олишига янгича замин тайёрланяптими?

“Ақлвой” телеканали таъсисчиси бўлган Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва маъсул ташкилотлардан бу ҳолатга изоҳ талаб қиламиз.

Канал учун жудаям яхши шиор қўйилган: “Бу сенинг вақтинг!” Кашфиётлар вақти, мўжизалар вақти, янги нарсаларни ўрганиш вақти”

Аммо бу шиорнинг маъноси қўштирноқ ичида қолиб кетмаятими?

 

 Миршод ҚЎЛДОШЕВ,

“Адолат” СДП  Марказий аппарати

Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+