Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажаги учун қайғуради

03.04.2021 15:04:40

Одамлар ўз хоҳишларини  ифода этиш  учун  турли йўллар ва усуллардан  фойдаланишга ҳаракат қилишади. Ёш бола ҳам  инжиқлик қилиши, йиғлаши, бақириши, аразлаб олиши, гапирмай қўйиши орқали ўз мақсадига етишга  уринади.   Одатда бу ҳолат бирор қимматроқ  ўйинчоқ,  кийимни олдириш ёки  ман қилинган ширинликни ейиш билан боғлиқ бўлади. Аммо ота-она   фарзандига бу нарсанинг зиён келтириши, унинг саломатлигига жиддий хавф туғдириши ёки оилавий бюджетидаги етишмовчилик туфайли ҳозирча имконияти етарли эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилади. Чунки  болага нима фойдаю нима зиён эканлигини улар яхши биладилар. Бола буни тушунса –тушунди.  Тушуниш учун ҳам болада  фикрлаш қобилияти, билим, ота-онага ишонч бўлиши  керак.  Агар у худбин бўлса, ўз-ўзидан аёнки  ўз хоҳишининг ижроси учун истаганча ярамасликларни амалга оширади. Бу ҳаракатлари оиласи,  яқинларига “қиммат”га тушса ҳам. 

Тошкент марказидаги  Амир Темур ҳиёбони  олдида  ЛГБТ ғоялари тарғиботига  бағишланган чиқишлар ҳам худбин ёш болаларнинг  ўз хоҳиши, нафси учун  қилган ҳарҳашасига ўхшайди.  

 Бу ўринда айтиш мумкинки, Европа давлатларидан фарқли равишда бизнинг мамлакатимизда  аҳлоқ меъёрлари, маънавият  мезонлари устун туради.   Гарчи бундай ҳолатлар  хориж давлатларида тез-тез содир бўлаётган ва одатий ҳолат сифатида қаралса-да, ҳамюртларимизнинг менталитет, урф-одатлар, инсонлар онгида шаклланиб келаётган диний мезонларга асосланган  қарашлари ўзининг салбий реакциясини бермай қолмайди. ЛГБТга қарши бўлиш табиий ҳолат, бундан ҳеч ким манфаатдор эмас. Бундай митинглар айнан  бирор бир соҳа ривожига қаратилган муаммонинг ёки ёшлар фойдасига ҳал қилиш мумкин бўлган тушунарсиз вазият учун эмас айнан ЛГБТ билан боғлиқлигининг ўзи одамларда нохуш кайфият уйғотди. Шу билан бирга, ҳар бир  ота-она  ўз фарзандининг келажаги учун  қайғуради.  Уларнинг   бахтли оила қуришлари, ўзига муносиб умр йўлдош билан  ҳаёт кечиришларини истайдилар. Оиланинг  мустаҳкамлиги эса  жамият ривожида  жуда муҳим, асосий устун, тамал тоши ҳисобланади.  Оилада вояга етган фарзандлар  яқинлари тарбияси асосида халқ манфаати, Ватан келажаги учун хизмат қилади.  Айрим кимсаларнинг талаби асосида қурилган оилаларчи? Ўйлаб кўрилса, бу каби иллатнинг авж олиши  ёки  давлат  томонидан  таъқиқлар бекор бўлиши жамият учун  қанчалик наф келтиради?  Албатта, ҳеч қандай.  Уларнинг  қарашлари  ва талаблари  ўзларидан бошқа одамларга наф келтирмайди  ва оиласини аҳлоқ мезонлари асосида бунёд этаётган  инсонларни хавотирга солишдан бошқа нарсага ярамайди.

  Бундай провокациялар,   ижтимоий тармоқлардаги  вирус каби тарқалиб бораётган йигитларнинг ўзларига оро берган ҳолда чиқишлари, сўз эркинлиги дея,   ўз хоҳишларини билдиришлари  вақтинчалик  холос.   Бу ҳам ўтади-кетади.   Мазкур  ташвиқотга  қўшилиб,  ўзининг босар-тусарини билмай қолган  йигитлар  ва қизларнинг  ҳовлиқмалиги эса вақт таъсирида ўз ўрнига тушади.

Агар диққат билан кузатилса, ҳар бир  одамда  касаллик мавжуд.  Кимнингдир  битта буйраги йўқ,  кимнингдир  юраги хаста ёхуд кўзлари  яхши кўра олмаслиги мумкин.  Лекин  улар бунинг учун  оммага чиқиб  ўзидаги мавжуд  “аломатлар” юзасидан дод солиб, митинглар қилишмайди.  Балки унинг давосини топишга,  оғриқларига  чидашга, ҳаёт учун курашишга  ҳаракат қиладилар.  Бу камчиликларини ҳаётининг ажралмас қисми сифатида  қабул қиладилар.  Чунки улар билишадики, бу касалликдан  ўзгаларга наф йўқ, балки ачиниш туйғусидан ўзга нарсага эга бўлмайдилар.  Бот-бот такрорлайвериш орқали эса ўзгаларни ҳам жонига тегишади.  Лекин сабр қилиши, чидамлилиги, курашувчанлиги орқали уларнинг ҳавасига, мақтовига эришадилар.

  Энди худбин болаларнинг инжиқлиги масаласига келсак,  агар  оила тартибига риоя қилмасалар, яқинлари уларга нисбатан  қаттиққўллик билан чора кўришга мажбур бўладилар.

 

Камола ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот  котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+