Хаста дилларга меҳр бер!

22.12.2021 15:12:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Тошкент шахридаги онкологик касалхоналарда даволанаётган болалар учун “Янги йил кўчма арчаси” тадбирлари ўтказилади.

Бемор болажонларга ҳомийлик қилишини истаган кўнгиллилар ҳамда тадбирни ёритиш истагидаги журналист ва блогерларни қуйидаги манзилларда кутамиз:

  • 27-декабрь, соат 11:00 да. Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали.

Манзил: Боғистон кўчаси, 1-уй.

  • 28-декабрь, соат 11:00 да. Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази.

Манзил: Арнасой кўчаси, 17-уй.

  • 29-декабрь, соат 11:00 да. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази. Болалар онкологияси бўлими.

Манзил: Фаробий кўчаси, 383-уй

         Фаол бўлинг ва унутманг: Сизнинг ҳар қандай ёрдамингиз мурғак гўдакларнинг шифо топишига ҳисса қўшади!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+