КОНСТИТУЦИЯМ МАНИМ

17.06.2022 10:06:13

Эзгуликни кўзлаган,

Адолатдан сўзлаган,

Ўзбегимни ўзлаган    

Конституциям маним.

 

Ҳур макон бунёд этган,

Эл дилини шод этган,

Аждод руҳин ёд этган

Конституциям маним.

 

Буюкларни бўйлаган,

Халқ қадрини ўйлаган,

Бахт - иқболдан куйлаган

Конституциям маним.

 

Кафолатим ўзингсан,

Номус - орим ўзингсан,

Қомус - борим ўзингсан

Конституциям маним.      

                       II

Ўттиз ёшинг муборак,

Юз ёшдан берган дарак

Сабр-бардошинг муборак

Конституциям маним.

Ижобат дил изҳори,

Эл-юртим ифтихори,

Ренессанс пойдевори

Конституциям маним.

 

Шодон ўтар ҳар оним,

Фахрим, шарафим, шоним,

Ватан ичра ватаним

Конституциям маним.

 

Аюбхон Муҳаммадий

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+