Конституциявий ислоҳотлар — сайловчилар хоҳиш-иродаси, замон талаби

13.06.2022 14:06:06

Хабарингиз бор, айни кунларда халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига замон талабларидан, фуқароларимиз истак ва хоҳишларидан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштиришга қаратилган демократик ислоҳотлар юз бермоқда.

Мазкур жараёнларда Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан жойларда, партиянинг турли бўғинларида, Республикамиздаги турли вазирлик ва ташкилотларда, таълим муассасаларида фаоллар, ёшлар ва хотин қизлар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларимизга кун тартибидаги асосий масала юзасидан атрофлича маълумот бериш баробарида, уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилмоқда.

Бугун ҳам Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ташаббуси билан Республика Бош прокуратура Академиясида «Конституциявий ислоҳотлар – сайловчилар хоҳиш-иродаси, замон талаби» мавзусида конференция ташкил этилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда фуқароларимизнинг айниқса, ёшларнинг фаоллигини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ва таклифларини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур конференцияда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Республика Бош прокуратураси Академияси ходимлари, Ёшлар парламенти аъзолари, фаол ва ташаббускор ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғи Коленко Евгений Вячеславович кириш сўзи билан очиб, Бош Қомусимизга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштириш Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган демократик давлатлари сафидан ўрин олишида муҳим омил бўлишини таъкидлади ҳамда йиғилганларни мазкур муҳим ва масъулиятли жараёнда фаол бўлишга чақирди.

Тадбир давомида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Сулаймонов Умиджон Қурбонович «Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш»даги муҳим вазифалар тўғрисида сўз юритиб, давлатимиз ва жамиятимизда содир бўлаётган муҳим ўзгаришлар қаторида Конституция ҳам мамлакат ривожига монанд равишда, халқнинг манфаатларини тўлиқ кўзлаган ҳолда такомиллашиб бориши зарурлиги ва шундагина Бош қомус халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида тўлақонли акс эттира олиши борасидаги фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек, Республика Бош прокуратура Академияси Бош прокуратура Академияси бошлиғи ўринбосари, ю.ф.д., проф. Музаффаржон Мамасиддиқов ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Полвонов томонидан Конституциявий комиссиянинг йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи таркиби фаолияти ҳақида ҳамда конституциямизга киритилиши илгари сурилаётган қатор таклифлар борасида маълумот берилди.

Академияда таҳсил олаётган магистратура талабалари томонидан Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Ўзаро савол жавоблар, мунозараларга бой бўлган тадбирда партия фаоллари ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, давлат ва жамият тараққиётига дахлдор қатор таклифлари олинди.

 

«Адолат» СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+