Масс-медианинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

14.06.2022 17:06:11

Бугун Тошкент шаҳридаги «Frankfort» меҳмонхонасида Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси вакиллари, бир қатор мутасадди давлат органлари масъуллари ҳамда халқаро ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ мутахассислари иштирокида «Ўзбекистонда масс-медиани ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, Миллий масс медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлатова, "Минтақавий мулоқот" халқаро ноҳукумат ташкилоти раҳбари Мьюша Север, АОКА раҳбари А.Ходжаев ва Ахборот соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани ўрганиш ва такомиллаштириш бўлими бошлиғи Б.Тошхўжаев, халқаро экспертлар ва бошқалар маъруза қилдилар.
Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, "Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари" қўмитаси раиси И.З. Абдуллаев ва Гулбаҳор Саидғаниевалар ҳам тадбирда иштирок этдилар ва қонунчиликка таклифларни ўргандилар.
Муҳокамалар чоғида И.Абдуллаев ОАВ соҳасидаги муаммолар ва қонунчилик соҳасидаги долзарб масалалар хусусида сўзлади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+