МСК президент сайловларига тайёргарликни бошлади

14.04.2021 15:04:32

МСК президент сайловларига тайёргарликни бошлади

14 апрель куни Марказий сайлов комисссияси мажлисида Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.

Асосий тадбирлар дастурида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва фаоллигини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ушбу жараёнда ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайловга тайёргарлик жараёнини коронавирус пандемияси шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича вазифалар белгиланган.

Дастурга мувофиқ, барча округ ва участка сайлов комиссияларининг аъзолари учун семинарлар, тренинглар, ўқув машғулотлари, конференциялар, давра суҳбатлари бошқа тадбирлар, жумладан онлайн мулоқотлар ўтказилади.

Манбаа: Markaziy saylov komissiyasi

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+