Ўқувчиларимиз ютуғи

18.07.2022 15:07:36

Ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июль кунлари Арманистонда ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.  
 
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.   
 
Бронза медали учун ўқувчига 60 миллион сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 миллион сўм пул мукофоти топширилди.  

Ундан сал аввалроқ эса, ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.

Дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.  

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.   

Бронза медали учун ўқувчи 60 миллион сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.  

ЎзА  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+