Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

11.07.2021 14:07:25

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона вилояти филиали раҳбарияти Россия Федерациясида бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида «Иннопром 2021» XI-халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Наманган ва Фарғона вилоятларидан делегация аъзолари қатнашди. Шунингдек, делегация аъзолари ҳамда Свердловск вилояти ва Екатеринбург шаҳри ҳукумат раҳбарлари ўртасида иқтисодий, ижтимоий масалалар бўйича учрашувлар ташкил этилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона вилояти филиали бошлиғи О.Атабаев Екатеринбург шаҳридаги «А1 Агро Групп» корхонаси раҳбари Е.Зимон билан Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия ҳудудига жалб этиш масалалари бўйича учрашув ташкил этилди.

Учрашувда корхона раҳбари Е.Зимон дастлаб ўзининг Свердловск вилоятидаги ёғ-мой ва Курган вилоятидаги «Молоко» сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналарига 34 нафар Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Мазкур корхоналарга Фарғона вилояти фуқаролари орасидан Урал федерал округи ҳудудида ишлаш истагида бўлганларини қонуний ишлашга жалб қилиш бўйича келишиб олинди.

Ташриф давомида мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консули А.Хатамов билан учрашилиб, Россиянинг Урал федерал округи ҳудудида давлатимизнинг Мустақиллик байрами 30 йиллигини хавфсиз, тартибли ўтказишга оид масалалар бўйича атрофлича суҳбатлашилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+