Ўзбекистон халқаро ислом академиясида қабул жараёни қизғин давом этмоқда

11.07.2021 22:07:16

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни қизғин давом этмоқда.

2021 йил 10 июль ҳолатига кўра, академиянинг www.admission.iiau.uz сайтига 1 минг 878 нафар абитуриентнинг ҳужжатлари қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқаро ислом академиясига абитуриентлардан онлайн ҳужжат қабул қилишнинг дастлабки босқич муддати — 2021 йилнинг 20 июнидан 12 июлга қадар узайтирилди. Aввалроқ, мазкур муддат жорий йилнинг 20 июнидан 10 июлга қадар этиб белгиланган эди.

Маълумки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ҳужжат топширган абитуриентлар икки босқичда синовларда иштирок этиши белгиланган.

Aбитуриентлар дастлабки босқичда академиянинг www.admission.iiau.uz платформасида рўйхатдан ўтгач, 14-16 июль санасида ўтадиган онлайн дастлабки имтиҳонларда иштирок этиши шарт. 17 июль куни натижалар эълон қилиниб, дастлабки имтиҳондан 50 фоиздан юқори балл олган йигит-қизларнинг ҳужжатлари dtm.uz сайтига киритилади. 17 июлдан 22 июлга қадар бўлган муддат давомида мазкур абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий dtm.uz сайти орқали истаган 5 та олий ўқув юртлари орасида Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ҳам танлаб, ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишлари лозим.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг дастлабки синов-имтиҳонларда иштирок этмаган ва белгиланган баллни тўпламаган абитуриентлар dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишда 5 тагача танловда академияни белгилай олмайди. Aммо абитуриент учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан бошқа исталган республикамиздаги олий таълим муассасасига белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ДТМ синовларида билимларини синовдан ўтказишга имкон ҳам, муддат ҳам етарли бўлади.

Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-markaz” фаолияти ишга туширилган. Фуқаролар (71) 244-00-42, (71) 244-50-76, (71) 244-96-13, (71) 244-94-67, (71) 244-95-93) рақамлари билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Магистратура босқичи учун қандай рўйхатдан ўтилади?

Aкадемиядаги ихтисосликлар бўйича магистратура босқичида ўқишни давом эттириш истагидаги абитуриентлар 2021 йилнинг 5 июлидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг magistr.edu.uz электрон платформаси орқали масофавий рўйхатдан ўтиш бошланган.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг дастлабки синов-имтиҳонларда иштирок этмаган ва белгиланган баллни тўпламаган абитуриентлар dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишда 5 тагача олий ўқув юртлари орасида академияни белгилай олмайди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси маъмурияти.

УЗА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+