Партия раҳбари академия тингловчиларининг саволларига жавоб берди

13.04.2021 14:04:00

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда жорий йилда муҳим сиёсий жараён, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий жараёнда партиялар фаол иштирок этиши, ўз дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиши муҳим вазифаларидан бири. Бу вазифаларни тўлақонли бажаришда партия ходимлари ва вакилларидан юксак билим ва тайёргарлик талаб этилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган сиёсий ўқувларнинг навбатдаги дарсида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов иштирок этди.

Партия раҳбари томонидан “Адолат” СДПнинг 2019 йилдаги сайловларда иштироки, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси, партиянинг сайловолди таёргарлик ишлари бўйича тингловчиларга маълумот берилди. Дарс савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

“Адолат” СДПнинг ғоялари йиғилганларнинг аксариятини қизиқтирди. Хусусан, олий таълимдан квоталарни йўқотиш, коррупцияга қарши кураш, судларни бирлаштириш, ақлли тиббиёт каби масалаларда партия позицияси муҳокама ва мулоҳазаларга сабаб бўлди. Партия раиси саволларга тўлиқ жавоб бериш билан биргаликда аудиториядан фикр ва таклифларни қабул қилди.

"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+