Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Камилов Козимджан Фазиловичнинг номзодини таклиф этди

10.08.2022 14:08:31

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.

Ушбу номзодлар:
- Балкибаева Жанагул Исмайловна;
- Гафуров Аскаржон Бойисович;
- Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
- Исмайлов Рахат Аминбаевич;
- Рахимов Абдуманноб Кузиевич;
- Рахманов Акмал Эргашевич.
Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар.

Бундан ташқари, Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Камилов Козимджан Фазиловичнинг номзодини таклиф этди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангировичнинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+