Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида «Ёшлар туризми» қурултойининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

10.08.2022 16:08:15

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган қурултойнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

«Бугунги кунда юртимизда ёшларга доир давлат сиёсати амалдаги ислоҳотларимизнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам иқтидорли ёшларга янада кенг имкониятлар берилди. Жумладан, ёш мутахассисларни танлаш Дастури доирасида битирувчи курслардаги қобилиятли талабалар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида амалиёт ўташи ва ўқишни тамомлагач, ишга қабул қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида маҳалладан – республикагача тамойили асосида кадрларни шакллантириш тизими яратилади. — деди вазир. — Ўйлайманки, бугунги Қурултой ҳам иқтидорли ёшларни саралаш, уларнинг туризмни ривожлантиришга оид лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали малакали мутахассисларни тайёрлаш, ёшлар бандлигини таъминлашга асос бўлиб хизмат қилади».

Қурултойнинг биринчи кунида 15 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг 700 нафардан ортиғи Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган ёшлардир. Бундан ташқари, тадбирда бошқа мамлакатлардан келган хорижлик иштирокчилар ҳам иштирок этди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+