Қирғизистон Президентининг ташрифи якунланди

12.03.2021 15:03:57

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

11 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида кўп қиррали Ўзбекистон – Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Қирғизистон раҳбари бугун, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси раҳбарлари ва Бош вазири билан учрашувлар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

Шу билан Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга ташрифи якунланди.

Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+