Тошкентда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди

29.07.2022 14:07:11

Айни пайт пойтахтимиздаги “Тashkent City” Халқаро ишбилармонлар маркази Конгресс-холлида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтаётган учрашувда ШҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий координатолар, халқаро экспертлар, турли вазирлик, идоралар раҳбарлари, фахрий меҳмонлар иштирок этяпти.

Анжуманни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очиб берди.

Мазкур учрашув 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган саммитга тайёргарликнинг якуний босқичидир.

Бугунги кунгача Ўзбекистон раислигида ҳамкорлар билан биргаликда 70 дан зиёд йирик тадбир, жумладан, 15 та вазирлик даражасидаги анжуман ўтказилгани таъкидланди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ШҲТнинг янги ривожланиши босқичида кўп қиррали шерикликка доир улкан салоҳиятни тўла-тўкис очиб беришга йўналтирилган.

- Ушбу йиғилишлар, биринчи навбатда, саноат кооперацияси, минтақалараро савдо, ўзаро транспорт боғлиқлиги, инновация, камбағалликни камайтириш, рақамли трансформация, “яшил иқтисодиёт” каби юқори талабга эга истиқболли йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда, - деди В.Норов.

Дастурга мувофиқ, аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари маърузалари ҳам тингланяпти.


Б.Худойбердиев, ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+