Тошкентда янги тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилди

23.11.2022 11:11:37

Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида янги тезюрар автобус йўналиши очилди.

Жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан бошлаб, Е-1-сонли “ТТЗ АШБ-Машинасозлар метроси АШБ” янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Шунингдек, автобус йўналиши “ТТЗ АШБ”дан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали Машинасозлар метроси АШБга қадар ҳаракатланади. Йўл ҳақи 2 минг 500 сўмни ташкил этади.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг июнь ойида давлатимиз раҳбари, янги автобус йўналишлари очилишини маълум қилган эди. Шу билан бирга, метро бекатлари билан боғланган 12 та янги автобус йўналишлари очилиши, Тошкент вилоятидан пойтахтгача бўлган 9 та асосий йўл бўйлаб тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилиши белгиланган.  

Манба: ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+