Улуғ иқтидор ва буюк қалб соҳибасини хотирлаб

21.12.2022 20:12:49

Мамлакатимизда 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурда “Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдириган маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини кенг кўламда тарғиб этиш” мақсадида уларнинг юбилей саналарини нишонлаш назарда тутилган. Мамлакатимизда 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурда “Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдириган маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини кенг кўламда тарғиб этиш” мақсадида уларнинг юбилей саналарини нишонлаш назарда тутилган.  

 

Сабоҳат Азимжонова (1923–2001) – шарқшунос олима, бобуршунос, тарих фанлари доктори (1969), профессор, ЎзР ФА академиги (2000). У ўзининг 79 йиллик ҳаёти давомида фан оламида ўзига ҳайкал қўйиб кетган буюк иқтидор эгасидир.

S.Azimjonova 1942 йил Тошкент педагогика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим (1949), институт директори (1950–1977), бўлим бошлиғи (1977–1995), етакчи илмий ходим (1995 йилдан) сифатида хизмат қилган.

Заҳматкаш олима 150 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар муаллифидир. Асосий илмий ишлари Бобурнинг Кобул ва Ҳиндистондаги фаолияти, Ўрта Осиёнинг ўрта асрларда хорижий мамлакатлар билан ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатларига бағишланган.

Асарлари Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Францияда чоп этилган. Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома»сини форс тилидан таржима қилиб, Тошкентда (1959, 1977) ва француз тилида Парижда (1996) нашр эттирган.

Олима Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти соҳиби (1989), Жавоҳарлаъл Неру халқаро мукофоти (1993) лауреати ҳамдир. “Сабоҳат Азимжонова – буюк иқтидор ва буюк қалб эгаси” мавзусидаги хотира кечасида фан арбоблари, олимлар ва олиманинг яқинлари томонидан билдирилган фикрлар, илиқ хотиралар йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Ўзбекистон қаҳрамони ва профессор олима Муножот Йўлчиева томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбирга алоҳида файз берди. Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова эса академик, бобуршунос олиманинг ҳаёт йўли ҳар бир ўзбек аёли учун ибратли эканлигини мамнуният билан таъкидлаб, бугунги кунда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз фан ва таълимини ривожлантиришга ҳар бир аёл муносиб ҳиссасини қўшиши олий шараф эканлигига тўхталиб ўтди.

Олиманинг ҳаёт йўлига назар солар эканмиз, оддий ўзбек аёлининг фанга қўшган ҳиссаси ва оилапарварлиги ҳар биримиз учун ибрат эканлигини эътироф этамиз.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+