Уста нимадан норози?

24.09.2021 14:09:38

Ҳар бир касбнинг ўзига хос томонлари бўлиб, ташқаридан қараганда бир-бирига ўхшайди, аммо ўрталаридаги кескин фарқ қилувчи жиҳатлари билан ажралиб туради. Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган кичик ҳикоя ҳам фикримизнинг исботи сифатида келтирилади.

Машҳур юрак жарроҳи автомобилининг моторини кўрсатиш учун устахонага боради. Уста автомобиль моторини очиб, таъмирлашни бош­лайди, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатади. Машинани таъмирлаётган уста жарроҳдан: “Мумкин бўлса, сизга битта савол берсам, майлими?” деб сўрайди.

Жарроҳ ҳайрон бўлиб: “Майли, сўра!” дей­ди. Уста: “Сиз юрак бўйича амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юраги”ни (яъни моторини) очаман, худди сиз каби касалликни топиб, ислоҳ қиламан. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин. Лекин, айтинг-чи, нима учун оладиган иш ҳақимиз кес­кин фарқ қилади? Операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деб сўрайди.

Шунда жарроҳ устанинг қулоғига паст овозда, деярли шивирлаб: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан моторини таъмирлаб кўр-чи?!” деган экан.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+