Янги таҳрирдаги қонун муҳокама этилди

27.07.2022 10:07:56

Жорий йилнинг 26 июль куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва жамоатчилик эътиборига етказишга бағишланган  давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссия раислари, прокуратура, адлия, солиқ ва божхона хизмати ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва фаоллар иштирок этди.

Қабул қилинаётган қонуннинг мазмун-моҳияти, мақсади ва вазифалари, қўлланилиши соҳаси ҳақида маъруза эшитилди.

Қонуннинг қўлланилиши соҳаси кенгайтирилиб, унинг пенсия таъминоти, солиқ, божхона, давлат назорати, ер участкаларини ажратиш ва олиб қўйиш соҳаларига татбиқ этилиши назарда тутилаётганлиги таъкидланди.

Муҳокама давомида маҳаллий депутатлар томонидан қонуннинг долзарблиги, маъмурий органлар томонидан эса, маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишда муҳимлиги эътироф этилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари қонунда келтирилган айрим нормаларни янада такомиллаштириш зарурлиги, айниқса, маъмурий актни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги нормалар кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Давра суҳбати якунида сенатор томонидан ҳаётимизда бизни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган қонунларни жойлардаги фуқароларга етказилмас экан, бундай қонунлар амалда ишламаслигини, муаммолар ечилмасдан янада кўпайиб кетишини, уларнинг олдини олиш учун барча маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик қонун тарғиботида фаол бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+