Жалақудуқда «Адолат» боғи яратилди

16.11.2021 09:11:35

Айни кунларда республикамизда  "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш давом этмоқда. Бу борада жалақудуқлик «адолатчилар» ҳам ташаббус кўрсатмоқда.

Партиямиздан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари бошчилигида "Ёшлар қаноти" аъзолари 100 туп  павловния дарахти кўчатларини экиб, «Адолат» боғини яратди. Сафдошларимизнинг ташаббусини туман ёшлари қўллаб-қувватлаб, бу ҳаракатга қўшилдилар. 

 

Барнохон Бозорова, 

«Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+