Женисбек Пиязов: Энди бемалол “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти” деб эълон қилаверинглар

30.08.2021 14:08:46

Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими давом этмоқда.

–Жуда кўп концерт ва тадбирларда бошловчилар мени “Ўзбекистон халқ артисти” деб эълон қилишар эди. Жуда ҳам қийналиб кетувдим уларни тўғрилайвериб, чунки бунинг жавобгарлиги бор. Сизга мингдан-минг раҳмат, Шавкат Миромонович, мени шу ташвишдан қутқаздингиз. Бошловчилар, энди бемалол бор овозларингда “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти” деб эълон қилаверинглар, дея лутф қилди Женисбек Пиязов.

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+