Жиззахда сенаторлар иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

14.04.2021 14:04:19

Жиззах шаҳар ҳокимлигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси ҳамда уй-жой қурилишига доир вазифалар юзасидан парламент ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ва “Халқпарвар” комиссияси аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров иштирок этиб, сўзга чиқди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг вазифалари тўғрисида сўз юритилди. Қолаверса, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини тасдиқлаш ва ушбу дастурга киритилган битта ҳудуд мисолида амалга ошириладиган ишларни ташкил этиш бўйича тақдимот қилинди. Шунингдек, бу борада зарур тавсиялар билдирилди.

Бундан ташқари, аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидия олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш  мақсадида ташкил этилган  “Халқпарвар” комиссия раислигига “Халқпарвар” комиссия аъзолари орасидан кўрсатилган номзод шаҳар Кенгаши депутати Б.Зулфиқоров бир овоздан сайланди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+