Зиёратгоҳ ва қадамжоларга зиёрат туризмнинг барқарор тараққиёт омили

25.04.2022 09:04:52

Туризм салоҳияти  

Ушбу соҳа кузатувчилари сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг драйвери – ҳаракатлантирувчи кучи экани ҳақида якдил фикр билдирмоқда, у янги иш ўринлари яратиши баробарида (ICAO маълумотига кўра, 2017 йилда ҳар 10 иш ўрнининг биттаси шу соҳага тегишли бўлган) ижтимоий ривожланишга эш бўлади. У кўплаб кишилар ва соҳаларни ўз ичига олувчи ижобий циклдир. Туризм хизмат кўрсатишга асосланган иқтисодиётни яратиш ва ривожлантиришни рағбатлантиради ҳамда Тошкентдаги йирик меҳмонхоналардан тортиб, Самарқанддаги кичик ҳостеллар, халқаро аэропортлардаги бутиклар, Бухоро ва Хиванинг хушманзара кўчаларидаги кичик ҳунармандчилик дўконларигача қамраб олади. У кўникмаларни оширади, ҳам меҳмонлар, ҳам мезбонларнинг билим уфқларини кенгайтиради. Бугунги кунда аксарият мамлакатларда, жумладан, энг ривожланган 10 та мамлакатда бутун саъй-ҳаракатлар чет эллик сайёҳларни жалб этишга қаратилмоқда. Туризм ривожланаётган мамлакатлар учун, айниқса, пул оқимини оширишда фойдали бўлиши ҳaммага маълум.

Туризм ривожланишига қандай омиллар ва энг яхши амалиётлар ёрдам бериши мумкин?

Визасиз саёҳат

Грузия сўнгги бир неча йилда чет эллик туристлар сонини уч марта оширгани билан мақтовга сазовор бўлди. Барчамиз ушбу мамлакатнинг ажойиб таомлари, ноёб маданий мероси, халқи самимий ва ҳаётсевар эканини биламиз. Бироқ бошқа кўплаб мамлакатларнинг гастрономик ва маданий мероси ҳам шундай ноёб бўлишига қарамай, улар дунё сайёҳлари мўлжалидан анча четда қолмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, Грузия аксарият дунё мамлакатлари ватандошлари учун визани бекор қилгани тўғри иш бўлди. Бу сайёҳлар сонининг кескин ошишига сабаб бўлди – илгари мамлакатга ҳар йили 100 мингдан камроқ сайёҳ келган бўлса, улар сони сўнгги қарийб 20 йилда 6,5 миллион кишига етди. Аҳолининг кам таъминланган қисми 2006 йилдаги 32,5 фоиздан 2017 йилга келиб, 1,63 фоизга қадар, яъни икки баробар қисқарди. Мустақил кузатувчилар фикрича, бунга, асосан, туризм соҳаси ривожланиши сабаб бўлган ва 2018 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоиз ўсган.

Европага, айниқса, Франция билан Испанияга дунёда энг кўп туристлар келиб-кетаётганига 90-йиллар бошида eвропаликларга чегаралар очилгани сабаб бўлган. Европа Иттифоқи кўплар, жумладан, Марказий Осиё учун намуна бўлмоқда. Буюк Британиянинг етакчи газетаси “Financial Times”да чоп этган мақолада Ўзбекистоннинг 2019 йилда мамлакатга 30 кунгача сафар қилаётган европаликлар учун виза чекловларини бекор қилгани олқишланади. Мамлакатнинг олдинроқ электрон виза режимини таклиф этиш тўғрисидаги қарори у ерга келиб-кетувчилар сонини оширган эди. 2017 йилда Ўзбекистонга 2,6 миллион турист меҳмон бўлиб келган бўлса, 2018 йилга келиб, бу кўрсаткич 5,4 миллион кишига етди.

      Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этган. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. (Lotinchada26 январ 2021, 17:33   Жамият)  

      Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқароларининг аксарияти қариндошларини зиёрат қилиш учун келганини қайд этган: (87,8%). Чет эл фуқароларининг сезиларли даражада кам қисми қуйидаги мақсадлар учун ташриф буюрган: саёҳат — 8,6%, даволаниш — 1%, хизмат зарурати — 1,2%, тижорат сафари — 1,1% ва ўқиш — 0,3%.

    Ўтган йил якуни бўйича мамлакатимизга 6 миллион 748 нафар турист ташриф буюрган. Жорий йилда уларнинг сонини 7,5 миллионга етказиш кўзда тутилган.

 Бу саъй-ҳаракатда оилавий меҳмон уйларининг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. «Оилавий меҳмон уйлари» фаолияти йўлга қўйилганига эндигина бир йилдан ошган бўлсада, уларнинг сони 900 дан ошди. Авваллари фақат Бухоро, Хива, Самарқанд каби тарихий шаҳарларимиз турист ва маҳаллий аҳоли билан гавжум бўлса, бугунга келиб, юртимизнинг барча гўшалари инсонларга завқ берадиган мафтункор қадамжоларга айланди. «Оилавий меҳмон уйлари» ташкил этилиши натижасида юртдошларимиз эндиликда ўз уйида тадбиркорликни йўлга қўйиб, рўзғорига барака киритиш билан бирга туризм ривожига ҳисса қўшмоқда. (# Ўзбектуризм)/

Барқарор тараққиёт концепциясининг асосий устуворлиги шундан иборатки, унда нафақат экологик омил, балки вақт омили ҳам ҳисобга олинади. Узоқ келажак истиқболлари  учун қаратилган барқарор ривожланиш модели ҳозирги ва келажак авлодлар манфаатлари тенглигига  асосланган. Маълумки, ҳозирги замон жамияти ва давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва экологик сиёсатининг мақсадлари келажак авлодларга зарар келтирувчи табиат деградациясига қаратилган эди.

Барқарор тараққиёт  нормаларида  белгилаб қўйилган ҳуқуқ  ҳозирги ва келажак авлодларнинг физиологик,  иқтисодий, маънавий ва бошқа хилма-хил эҳтиёжларини жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар жараёнини тартибга солиш орқали амалга оширишни тақозо этади.

Барқарор тараққиёт концепцияси Ўзбекистоннинг атроф-муҳит  қонунчилигида ўз ифодасини топган. Уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари  Ўзбекистон Президенти Фармонларида кўрсатиб ўтилган.  Ҳозирги кунда Ўзбекистонда барқарор тараққиёт миллий Комиссияси фаолият кўрсатмоқда ва ҳалқаро Комиссия билан фаол ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Биринчи Саммитида сўзлаган нутқида [1]  Ташкилотнинг 2016-2025 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини қўллаган ҳолда иқлимнинг глобал ўзгаришига, тупроқ деградациясига, фойдаланиладиган ерлар камайиб бораётганлигига, чўлланиш ва қурғоқчилик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Бундай глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда барқарор туризмни,  шу жумладан зиёрат туризмининг роли беқиёсдир. Барқарор туризм бу туризмни шундай йўналиши бўлиб,  жамият эҳтиёжларини қондиради ва муваффақиятларни  сақлаб қолади, келажак учун имкониятлар яратади. 

Маълумки,  Ўзбекистонда кўплаб диний марказлар жойлашган, шу жумладан исломнинг муқаддас китоби Қурон сақланаётган Ҳазрати Имом мажмуаси, буюк Ислом  теологи Муҳаммада аль-Бухорий  мақбараси ва  бошқалар.

Бундай масканларга  борганда зиёратчи нафақат муқаддас жойлар билан муносабатда бўлиб, кўнглида халоват  хис этади, кўп асирлик маданий ва диний анъаналар, урф-одатларини англаб, ўрганади  ҳозирги ва келажак авлодларга етказади.  Бундай билимлар инсон, жамият ва табиат ўртасидаги  муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади ва барқарор ривожланишга  асос бўлади. 

Ислом маданиятида табиат ва инсон, поклик ва саломатлик масалалари алоҳида ўрин тутади. Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига  жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни иймонга тегишли даражага кўтармаган, деб ёзган эди Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф “Ҳадис ва Ҳаёт”    китобида[2]  .

XXI  аср  бошларига келиб глобал ижтимоий-экологик муаммолар ва таҳдидларни кучайиб бориши, айниқса иқлим ўзгариши, тупроқ деградацияси, сув муаммолари,    чиқиндиларнинг кўпайиб бориши, биологик хилма-хилликни камайиши ва бошқалар барқарор тараққиёт йўлига қаратилган Ислом маданияти ва фалсафасини  кенг тарғиб қилишни тақозо этади. Зиёрат туризми эса бундай жараёнларни амалга оширишда  муҳим омиллардан бири  ҳисобланади.

Шундай ҳолатни ва бу каби экологик муаммони ечиш ғоясини -  Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси бўлиб фаолият юритган давримда, қайта тикланувчи энергия манбасидан фойдаланиш, айниқса, чиқиндини қайта ишлаб ундан биоэнергия ва биоўғит ишлаб чиқариш ғоясини тарғиб қилиб, амалда фойдаланишгача бўлган фаолиятни  муваффақиятли бажаришга ундади ва ҳозирги пайтда мамлакатда  ҳаётга жорий этилмоқда.

Ёки Хожа Аҳмад Яссавийнинг суюкли набираси Сузук ота (Мустафоқул) ҳазратларининг Тошкент шаҳри маҳаллаларининг бирида қаровсиз қолиб келган мақбараси Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан йирик мажмуага айлантирилганидан сўнг кенг жамоатчилик орасида уламонинг номига ва фаолиятига қизиқиш ва эътибор кучайди.

Ваҳоланки, Сузук ота номи билан боғлиқ бошқа қадамжолар борлиги, уларнинг тарихини ўрганиш масаласига яна ҳам аниқлик киритилишига Сузук ота китоби муаллифи сифатида асосий эътиборни қаратиб, тадқиқот ишлари олиб борилиб, Сузук ота китоби менинг муаллифлигимда нашрга тайёрланди.

Ушбу китоб халқимизнинг маънавий қадриятларидан жой олган ўтмиш уламолари, уларни хотирлаб қурилган иншоотлар қаторидан жой олган, Сузук ота мақбараси ва масжиди мажмуаси ҳақида бўлиб,  бу муқаддас қадамжога ташриф буюрган ҳар бир зиёратчи, сайёҳ, тадқиқотчиларда туғилиши табиий бўлган саволларга жавоб беради, аждодларимиз мероси ва уларнинг бугунги дориломон замонларда қадрланишига доир маълумотларга қизиқиши бор ҳар бир китобхонга фойдали манба бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, зиёратчилар орқали инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларга қаратилган диний қадриятларни кенг тарқатиш, аввалом бор уларни тизимлаштириш, информацион-коммуникацион   технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотлар базасини яратиш, китобчалар, буклетлар чоп этиш ва бошқалар.  “… Буюк аждодларимизнинг кенг қомусий билим, ғоя ва фикрларини ўзида мужассам этган, бугунги кунда ҳам илмий ва инсоний қадр-қимматини йўқотмаган бой ва бебаҳо мероснинг ҳозирги ўта мураккаб ва таҳликали замон олдимизга қўяётган кўпгина ўткир, оғир масала ва муаммоларнинг ечимини топиш, динимизнинг асл маъно-моҳиятини холисона талқин ва тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланмоқда” деб ёзган эди, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов.

Собиқ Иттифоқ даврида олиб борилган бир томонлама технократик сиёсат натижасида инсон омили иккинчи даражага қўйилди.

Ислом динидаги инсонпарварлик тамойилларини, табиатга, жонзотларга, умуман бутун  борлиққа бўлган фалсафий қарашларни, ислом маданиятидаги бой, ижтимоий-гигиеник ва экологик анъаналарни халқ орасида тарғиб қилиш катта тўсиқларга учради.

Фақатгина мустақиллик туфайли ва Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ислом маданияти қадриятлари халқимизга кенг доирада қайтарилмоқда.

Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб диний обидаларни қайта тиклаш, азалий урф-одат ва анъаналаримизни кўз қорачиғидек сақлаш, буюк аждодларимизнинг хотирасини улуғлаш, уларнинг муборак зиёратгоҳ ва қадамжоларини обод қилиш бўйича, жаҳон ҳамжамиятини ҳайратда қолдирадиган ютуқлар қўлга киритилди.

Бунинг тасдиғи сифатида таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши бўлди.

Ислом маданиятида поклик ва саломатлик масалаларига алоҳида аҳамият берилган. Масалан  иссиқ ҳаммомлар Тошкент шаҳрида ХV асрнинг охири ва ХVI асрнинг бошида фаолият кўрсатган.

Шундай қилиб, зиёрат туризми орқали азалий урф-одат ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилишга ва шу асосда барқарор тарақиётнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатларини амалга оширишга катта имкониятлар яратилади.

Зиёрат туризмни келажакда барқарор ривожланиши учун қуйидаги масалаларга ҳам эътибор берилиши тавсия этилади[3] :

Юқори маънавият билан адолат сари «Ҳар қандай давлат мустаҳкам маънавий пойдеворга эга бўлгандагина юксак тараққиётга эриша олади. Адолат ва маънавият ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Шу нуқтаи назардан, жамиятда соғлом фикр ҳамда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

      Маънавий тарбиянинг устуворлигини таъминлаш учун «Адолат» СДП давлат барча маданий, тарихий ёдгорликларни ва табиат ёдгорлик­ларини рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши, уларга маблағ ажратишини шарт, деб ҳисоблайди ҳамда тарихий қадриятларга асосланган «Жамиятда юриш туриш одоб-ахлоқ қоидалари»ни яратиш ва жорий этишни илгари суради;

 * Марказий Осиё мамлакатларининг  давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати натижасида, ҳозирги даврда, “Марказий - Осиё умумий уйимиз”га айланди[3]. Шунинг учун ким қаерда яшаши, фаолият юритиши, дафн этилганидан қатъий  назар, ўз авлод-аждодларини, буюк, улуғларини ёд этиши, зиёрат қилиши ва руҳи покларини ҳурмат қилиши, эъзозлаши учун тўсқинликлар қолмаслиги керак. Ушбу имкониятлардан кенг фойдаланиши учун табаррук зиёратлар уюштиришга имконият яратиш;

* қўшни бўлишдек, бебаҳо неъматдан, донишманд ота-боболаримизнинг “ҳовли олма, қўшни ол”, “азал-азалдан бир заминда, бир қуёш остида яшаб келишиш” ҳамда “илдизларнинг бирлиги” нақллари омилларидан кенг фойдаланиш;

 * улуғ намояндалари ва бошқа кўплаб атоқли олимлар, мутафаккир ва шоирлар мероси умумий бойликдир. Инсонпарварлик ва эзгулик ғоялари билан йўғрилган ушбу маънавий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш;

     * буюк аждодларимиз фаолияти, ҳаёти, ўлмас мероси, оилаларимиз нуфузи юксак марраларни кўзлаган ёшларимиз учун ибрат мактаби, буни ривожлантириш ёшларимиз аждодлари билан фахрланиши, ғурурланиш;

* давр талабидан келиб чиқиб, яратилган бебаҳо меросга ўз ҳиссасини қўшиш  ғоясини илгари суриш, уни асосий дастуруламал бўлмоғи керак.

          * диний байрамлар ва тадбирлардан олдин  зиёратчиларнинг сонини баҳолаш, зиёратчилар ва туристлар оқимини бошқариш, логистикасини ўрганиш; 

          * диний объектларни муҳофаза қилиш, диний ёдгорликларнинг тарихий аҳамиятини тарғиб қилиш; 

          * оммавий диний тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларнинг табиий муҳитини муҳофаза қилиш;  

          * махсус тайёргарлик кўриш, зиёрат туризми маршрутларининг сертификациясини таъминлаш;

           * одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш зиёрат   туризми маршрутларини гигеник жиҳатдан таъминлаш; 

           * зиёрат туризмини ташкил қилишда янги информацион технологиялардан самарали  фойдаланиш;

           * зиёрат туризми билан боғлиқ бўлган  янги туристик маҳсулот ва хизматларнинг реклама и маркетингни ташкил қилиш;  

        Булардан ташқари зиёрат туризмини ривожлантириш учун барқарор ривожланиш сиёсатини олиб бориш, зиёрат туризмини тарихий обидаларга ва  атроф-мухитга таъсири билан боғлиқ бўлган  масалаларни кўриб чиқиш  муҳим хисобланади.         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармойишида 2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш вазифаси белгиланган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиздаги тарихий ва маданий мерос объектларини қайта тиклаш, уларнинг аслиятини сақлаб қолган ҳолда таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.       Бундай лойиҳаларнинг аксарияти Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги тарихий ва маданий ёдгорликларга доир. Улар қаторида Сузук ота мажмуаси,  Чашмаи Айюб, Калон масжидлари, Тоқи Заргарон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси ва Баҳовуддин Нақшбанд, Абдулҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳларини тиклаш ва  таъмирлаш билан боғлиқ лойиҳаларни келтириш мумкин. Бугунги кунда уларнинг аксариятида тиклаш-таъмирлаш ишлари  бошлаб юборилган ёки тугалланган.

     Диний туризм, яъни одамларнинг маънавий эҳтиёжи ҳам меҳмонлар сони ортишига хизмат қилади. Мусулмон мамлакатлар аҳолисининг ортиб бориши ва ҳамда ривожланган мамлакатлардаги мусулмонлар диаспораси кўпаяётгани ушбу омилга эътибор қаратиш зарурлигини англатади. Шу муносабат билан Британия мусулмонлари Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига янги ва тўғридан-тўғри рейслар борлигини эшитиб хурсандлигини бекитмайди. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон туризмнинг ушбу соҳасига индивидуал ёндашувдан фойда кўриши аниқ.

Хавфсизлик ва қулайлик

Tуристларни жалб қилиш учун  яратилган қулайликлардан ташқари, яратиладиган яна бир қулайлик кўпроқ одамлар учун  шароит (accessibility)  яратиб беришдир. Инклюзив муҳит туризмни ривожлантиришда ёрдам беради. Муҳимлиги шундаки, саёҳат қилиш учун ҳам вақти, ҳам маблағи бўлган кекса кишилар кўпинча инклюзив, яъни кексалиги, ногиронлиги бор одамлар учун ҳам муҳит бўлишини талаб қилади. Қулайлик ва шароит бўлмаган тақдирда бундай сайёҳлар сони қисқаради. Шунинг учун туризмни ривожлантириш учун мамлакатларда ногиронлиги бop кишилар учун шароит яратилган бўлиши керак.

Венеция сингари кўҳна шаҳарни эсга олайлик. У гарчи Италиянинг ўрта асрларга тааллуқли ва кўприклари кўп шаҳри бўлса ҳам, у ерда ногиронлиги бор кишилар сайр қилиши учун йўллар кўп, бу саёҳатни анча енгиллаштиради. Sage Traveling ташкилоти  эътирофича, шаҳарнинг 50 фоиз қисми ногиронлар аравачаси юриши учун мослаштирилган. Венеция кўчаларига Италиянинг бошқа шаҳарларидан фарқли ўлароқ, чағиртош ётқизилмаган. Албатта, Венециядаги қулайликни рисоладагидай деб бўлмайди, бироқ у шу ҳолича ҳам Тошкент сингари пойтахт шаҳарлардаги жуда чекланган шароитдан кескин фарқ қилади.

Эҳтимол Ўзбекистонда шаҳарларни яхшироқ режалаштириш ногиронлиги бор одамлар учун инклюзив муҳит яратишда ёрдам берар. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги фаолиятига оид олдинроқ ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлишича, гарчи туризмни ривожлантиришга йўналтирилган муайян ташаббуслар бўлмаса-да, шаҳарларни ривожлантириш ва инсон ресурсларини ривожлантиришга мўлжалланган лойиҳалар мавжуд. Тадқиқотчилар тахминича, ушбу лойиҳалар билвосита Ўзбекистонда туризм саноати ўсиши ва уни ривожлантиришга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Эътибор қилиниши керак бўлган тамойиллар

Барқарор ва ақлли туризм

Сўнгги пайтларда “туризм” атамаси қулоғимизга “барқарор” ва “ақлли” (sustainable tourism, smart tourism) сифатловчилари билан бирга тез-тез чалинмоқда. Барқарор туризм (sustainable tourism) фойдани кўпайтириш ҳамда туризмнинг қадамжоларга кўрсатадиган салбий таъсирини камайтиришни мақсад қилиб олади. Бу одамлар ва бизнес юритувчи компаниялар мажбуриятларини яхшироқ англаб олиши билан характерланади. Гап ривожланиш мақсадлари, атроф муҳит ва иқлим хатарларига бефарқ бўлмаган кишилар ва ташкилотлар ҳақида кетяпти. Бундай туриcтлар саёҳати мамлакат ривожланиши ва унинг маданий меросига қанчалик ҳисса бўлиб қўшилишини баҳолайди. Улар яна бунда саёҳат иқлим ўзгаришига ва табиий муҳитни сақлаб қолишга қандай таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳам бош қотиради.

Яқинда илгари сурилган “Европанинг ақлли туризм пойтахти” ташаббуси (The European Capital of Smart Tourism initiative) “ақлли туризм” воситалари, чора-тадбирлари, шаҳарларда тўртта тоифа: бақарорлик, ногиронлиги бор инсонлар учун махсус имкониятлар яратиб бериш, рақамлаштириш, маданий мерос ва ижодкорона ёндашув бўйича амалга оширилаётган лойиҳалардан хабардорликни оширишни назарда тутади. Туризмни ривожлантириш стратегияси маҳаллий ҳамжамиятларни айни соҳа орқали қанчалик кўп қўллаб-қувватласа, у мамлакатда шунчалик барқарор бўлади. Олинадиган даромадлардан фойдаланишнинг энг яхши йўли ёдгорликларни таъмирлаш, ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш, одамларга ҳуқуқ ва имкониятлар бериш, камбағаллик даражасини пасайтириш. Барқарор туризм ҳам меҳмонларнинг, ҳам уларга мезбонлик қилувчи шаҳарларнинг хавфсизлигини таъминлаши, атроф муҳитнинг ифлосланишига ва аҳоли тиқилинч бўлишига йўл қўймаслиги керак. Туристлар оқимини адолатли тақсимлаш ҳам барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Бу ривожланган мамлакатлар учун ҳам, ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам бирдай муҳим.

Ички туризмда ғам қуйидаги услублар ўз самарасини беради, оилавий, эр-хотин, бола-чақа билан, жамоавий,

     Хулоса қилиб айтганда, тарихий, диний ва маданий мерос  объектлари ҳозирги замон туризм индустриясини катта бир қисмига айланиб бормоқда, улар зиёратчиларни у ёки бу минтақаларга ва шаҳарларга ташриф буюришига мотивацион таъсир қилмоқда  ва уларнинг сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда барқарор тараққиёт концепцияси принципларини зиёрат туризмига интеграциялаш ҳозирги глобаллашув экологик таҳдидлар даврида муҳим аҳамият касб этади.

 

Камолжон Шадиметов, 

иқтисод фанлари номзоди,

Халқаро экология, инсон ва табиат хавфсизлиги фанлари Академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими»,  Ўзбекистон “Адолат СДП Фахрийлар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+