70 йилда ечилаётган муаммолар

24.03.2022 10:03:27

«Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда. Бошлаган улкан ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда» - Шавкат Мирзиёев.

Aндижон вилояти Aндижон тумани «Гулобод» МФЙ Қадимобод кўчасида мана 80 йилки эски ёғоч столбалардан фойдаланиб келишаётган эди. Aммо, яқин йиллардан бери бу столбалар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги ҳамда чириб бораётганлиги сабабли бир неча бор маҳаллий ва ҳудудий ҳокимият мутасаддиларга мурожаат қилишлари натижасиз бўлганлиги, 2020 йилда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси, «Гулобод» МФЙ фуқароси Олимбек Турсуновга мурожаат қилади. Мурожаат ўрганилишича мазкур кўчадаги столбалар 1940-1950 йиллар оралиғида ўрнатилганлиги, шунингдек, бошқа ижтимоий муаммолар ҳам ўрганилиб ҳозирга қадар мазкур кўчаларга 2 км дан ортиқ сув линияси тортилганлиги, ичимлик сувини кўпроқ хонадонга етказиш мақсадида 1 та янги сув қудуғи ўрнатилганлиги куни кеча эса, Aндижон вилоят ХEТК билан ҳамкорликда мазкур кўчага ҳисоб-китоб қилинган салкам 40 та бетон столбаларнинг биринчи партияси 20 та янги бетон столбалар келганлиги халқнинг дардлари, муаммолари нафақат тингланиши балки ечим қилинаётганлигидан далолатдир.

«Маҳаллий ва ҳудудий ҳокимлик вакилларига мурожаат қилиб чарчагандик очиғи, кейин эса ўзимизни маҳалламиздан Ёшлар Парламентига сайланган Олимбекка муаммоларни айтишга қарор қилдик. Маҳалла билан тўпланиб, Олимбек уйига бордикда, кўчамиздаги муаммоларни ечими юзасидан ёрдам сўрадик. Мана орадан 2 йилдан ортиқроқ вақт ўтди, аммо муаммоларимиз аста секин билан бўлсада ечимини топиб келмоқда. Энди бизни ҳам болаларимиз чароғон уйда дарс қилади, кўчаларда ўйнаб юрса хавотир олмаймиз» – дейди «Гулобод» МФЙ фуқароси Исманов Раҳимжон.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+