"Адолат"чи ёшлар ижодидан  

24.03.2022 10:03:14

 

     

 

БЕҚИЁС НАВРЎЗ 

  Гўзал юртимизда гул очди кўклам,

Табиат чиройидан қувнаяпти кўз.

        Қувонч-у шодликлар жўш урар шу дам,

  Чунки кириб келди, беқиёс Наврўз!

 

 Олам жонланмоқда, очилар куртак,

Бу онлар мадҳига ожиз ҳамма сўз.

   Бетакрор сурурдан завқланар юрак,

 Бунга сабаб: келди беқиёс Наврўз!

 

    Шодиёна шавқидан яйрайди қалблар,

   Бу нафислик соғинчи эзганлиги рост.

Табассум нақшидан юзлар ярақлар,

    Сабабки, кириб келди беқиёс Наврўз!

 

     Роҳатбахш қўшиқлар куйлайди ёшлар,

      Шодлик барқ уради, кулар ҳар бир юз.

     Сумалак, кўк сомса, пишмоқда ошлар,

    Негаки, кириб келди, беқиёс Наврўз!

 

        Нодиршоҳ, нақадар кўркам байрам бу,

           Шукрки, барака бор, кўпдир ризқ-у рўз.

Дунё янгиланар, сабабидир бу -

   Ахир кириб келди, беқиёс Наврўз!

 

Нодирбек Садуллаев

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети  1-курс талабаси,

“Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+