Адолатли ёшлар – адолатли жамият таянчи

05.03.2021 16:03:06

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш уларга имконият яратиб бераётган сабаб ва ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатор Қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди.

2016 йил охирида Ўзбекистонда янги Президент сайланди, ҳукумат янгиланди ва жуда кўп соҳаларда ислоҳатлар ўтказилди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳам.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь кунги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонуннинг қабул қилинишидаги асосий мақсад коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлса, қонунийлилик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устиворлиги, очиқлиқ ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга боғлиқ чора-тадбирларнинг устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан  2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш дастури, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Ушбу комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раислик қилади.

2020 йил 29 июнь куни давлат раҳбари Ш.Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Ушбу орган тўғридан-тўғри Президентга бўсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.

Коррупцияни қабул қилиш индексида 180та давлат орасида 158-ўриндамиз. Бу рақамларни нима учун келтириб ўтишни жоиз деб топдим. Сабаби олдинлари бундай рақамлар айтилмас эди. Шу боисдан деб ўйлайман, ривожланиш босқичидан сал секиллашиб келгандекмиз. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади деган гап бор халқимида. Бу санамизга кириб бораётган, атрофимизга таралаётган касалликни бугун очкор қилиб бундан қутилмасак эканмиз, мақсадларимиздан чалғитиши шубҳасиз.

Бундан тўрт, беш йил олдинлари ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилган эди-ку дейишингиз мумкин. Тўғри, олиб борилди, бироқ бундай даражада қонунийлаштирилганлиги ва тубдан ислоҳ қилинганлиги йўқ. Бу даражадаги коррупцияга қарши олиб борилаётган ислоҳотлар замирида бугун Янги Ўзбекистонни яратиш турибди. Ушбу йўлни катта қадамлар билан босиб ўтишимизга коррупция оғир занжир бўлмоқда. Бугунги кунда Президентимизнинг ислоҳотларидан тўғри хулоса чиқарган ҳолда коррупцияга қарши курашиш йўлида бирлашмаслик бу келажакка бўлган хиёнат деб ҳисоблайман.

Ҳақиқатда ҳам коррупция мамлакатимизнинг ривожи учун тўсқинлиқ бўлаётган зарарли иллат. Шунинг учун ҳам уни бўлдирмаслик, унга қарши курашиш бутун жамоатчиликнинг масъулиятли бурчи бўлиши лозим.

 

Аллияр ПИРНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

“Ёшлар парламенти” аъзоси,

партия Қонликўл тумани «Ёш адолатчилар» қаноти фаол аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+