Ахборот хуружлари – глобал таҳдид

05.03.2021 17:03:26

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши, партия Узун туман "Ёш адолатчилар қаноти" Кенгаши, туман ИИБ билан ҳамкорликда Узун тумани Қишлоқ хўжалиги техникумида “Ахборот хуружлари – глобал тахдид” мазусида давра суҳбати бўлиб ўтди. “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда партия вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Узун туман Кенгаши депутатлари, туман ИИБ ходимлари, педагог-ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар  иштирок этди.

Давра суҳбатини партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов очиб берди ва тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар хусусида иштирокчиларга тушунчалар берди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги глобаллашув жараёнида инсон маънавиятига қарши йўналтирилган ахборотлар, уларнинг салбий оқибатларидан ёшларимизни ҳимоя қилиш, интернетдан ахборот олиш, ахборот алмашиш борасида тизим яратилганлиги ҳамда ахборот хуружларининг ёшлар ҳаётига таъсири ҳақида сўз юритишди.

Давра суҳбатида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган энг муҳим вазифалар ҳақида сўз борар экан, бунда ёшларимизда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, уларни ғоявий-мафкуравий тажовузлардан ҳимоялаш механизмларини такомиллаштириш масалалари иштирокчилар диққат марказида бўлди. Хусусан, ёшларда интернет тармоғидан фойдаланганда маданият ва ахлоқ меъёрларига риоя қилишни, мафкуравий иммунитетни кучайтириш, хусусан, интернет тармоғига ахборотни жойлаштириш, тарқатиш, излаш, фойдаланиш каби хусусиятларни ўз ичига олган ахборот хавфсизлиги ва интернет маданиятини мукаммал ўзлаштиришларини ҳамда бу борадаги тегишли ҳуқуқий ва ташкилий тавсияларни янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Тадбирда мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар глобаллашув даврида ахборотлар оқими боис ёшлар кенг билимга эга бўлибгина қолмай, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларга дуч келаётганликлари, уларни ахборот хуружларидан асраш борасида катта ёшдагиларнинг масъулиятини ошириш зарурлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтишди.

Қудрат Ёлғошев, Халқ деутатлари Узун туман Кенгаши депутати:

Айтиш жоизки, бугун тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган шиддатли ва айни пайтда ўта мураккаб замонда яшамоқдамиз. Глобаллашув асрида ер юзининг қайсидир бир чеккасида юз берган воқеадан бир неча сония ичида бутун дунё аҳли хабар топмоқда. Бу эса шубҳасиз интернет, матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли нечоғли ошиб бораётганидан далолат беради. Биз ёшларимизга ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланишни ўргатишимиз зарур. Бугунги мамлакатимизда ёш авлод орасида Интернет тармоғи тарқатилишининг фаол тарзда ўсиши кузатилаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, уларни тўғри йўлга йўналтириш устувор вазифалардан биридир.  Бир сўз билан айтганда, дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар барчамиздан ёшлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлишни тақозо этмоқда.

Давра суҳбатида сўз олган маърузалардан хулоса чиқарган ҳолда атрофда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмасдан, ўз мустақил дунёқараши ва позициясига эга бўлиш, ҳамиша огоҳ бўлиш, энг асосийси жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш бугунги навқирон авлод олдида турган асосий вазифа эканлигини қайд этдилар.

Тадбирда ёшлар депутатлар, партия фаоллари ва мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

 

Хуршид Йўлдошев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Узун туман "Ёш адолатчилар қаноти" Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+