Азиз Ёшлар!

30.06.2022 09:06:47

Сизларни, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ва унинг кўп минг сонли аъзолари номидан бугунги қутлуғ сана – 30 июнь - мамлакатимизда «Ёшлар куни» муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Айни даврда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Сиз каби азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради.

Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида ўз кучини аямайдиган барча ёшларни бугунги байрам билан яна бир бор қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, ҳаёт йўлларингизда каттадан-катта омад ва зафарлар тилаймиз. Доимо олға интилишдан чарчаманг!

Ёшлар куни муборак бўлсин!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+