Бўстонлик ёшлар муаммога юзма юз чиқмоқда

19.03.2021 09:03:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстон туман кенгаши сафидаги “Ёш адолатчилар”  маҳалла фаоллари билан “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида хонадонма хонадон юриб мавжуд муаммоларни ўрганмоқдалар. Бунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Тумандаги Тафаккур маҳалласига кириб борган сафдошларимиз 12 нафар йигит-қиз вақтинча ишсизлигини аниқлади. Мавжуд бўш иш ўрринларини ўрганиш натижасида уларнинг бандлиги таъминланди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидагиларга керакли кўрсатмалар берилди. Жумладан, фуқаро Нилуфар Комилжонова кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бироқ ишни қандай бошлашни билмай  қийналаётганини билдирди. “Ёш адолатчилар” аралашуви билан “Агробанк”нинг Бўстон туман бўлими унга мададкор бўлди. Кредит ҳисобига 25 миллион сўмлик асаларичилик билан шуғулланишда фойдаланиладиган керакли анжомлар сотиб олди. Энди у  ўз режаларини амалга оширади.

 

Ўткирбек ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+