Бутун жаҳон ёшлари – Навоийда

23.09.2019 16:09:44

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да БМТнинг Ўзбекистондаги бош ваколатхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Навоий вилоятида халқаро даражадаги “Бутунжаҳон Ёшлар Конференцияси” бўлиб ўтди.

Конференцияга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамда Тошкентдаги Вестминистер университети вакиллари жалб этилган. Шунингдек, конференцияда жами 400 нафар талабалар, шундан 300 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалари ва 100 нафари Осиё, Европа ва Океан орти мамлакатлари ёшлари ҳамда таниқли блогерлар ва халқаро журналистлар иштирок этди.

Уч кунга мўлжалланган бутун жаҳон ёшлар конференциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад халқаро сиёсат соҳасида янги билимларни олиш, Ўзбекистон ёшларини АКТ соҳасида жаҳон мамлакатлари ёшларига тенглаштиришдир.

Ушбу конференцияни ҳар йили мунтазам ўтказишни анъанага айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Мазкур анжуман нафақат Навоий вилояти, балки бутун Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноатини жаҳон журналистлари ва блогерларининг эътирофи орқали бошқа давлатларнинг эътиборини жалб этиш ва иқтисодиётни янги босқичга бир поғона кўтариши шубҳасиздир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+