Эркин фикр адолатли жамият асоси

19.03.2021 16:03:38

Президентимиз Ш.Мирзиёев Президентлик лавозимига киришгандан буён энг кўп такрорлайдиган сўзлари адолат, халқни рози қилиш жумлалари эканини бугун кўпчилигимиз англадик. Бу бежизга эмас. Халқни эшитмаслик, дардидан кўз юмиш, касални яширсангиситмаси ошкор қилади деган гап бор, буни  биз бугун жамиятдаги ислоҳотлардан англаяпмиз.

Шу маънода, Ўзбекистоннинг жамиятда камбағал қатлам мавжудлигини тан олиши ва буни бартараф этиш стратегиясини белгилашга киришгани, ўйлайманки, ниҳоятда тўғри қарор бўлди. Катта жасорат ва сиёсий ирода билан тан олинган бу муаммонинг ечими нафақат ушбу қатлам вакилларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, балки жамиятда тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий бизнесни йўлга қўйишни рағбатлантирувчи шарт-шароитлар яратишни ҳам тақозо этади.

Халқимиз «Қўлдан берганга қуш тўймас» дея бежиз айтмайди. Замон талабидан келиб чиқиб энди аҳолида боқимандалик кайфиятини йўқотиш, ташаббусга, тадбиркорликка кенг йўл очиш чораларини кўриш лозим бўлади. Ва шу йўл орқали жамиятда узоқ йиллар илдиз отган тенгсизликка барҳам бериш, ночор оилалар сонини қисқартириш ва пировардида фаровон жамият пойдеворини қуришга мустаҳкам замин яратилади.

Биз буюк келажакни ростдан бунёд этишни мақсад қилиб, бунинг учун одамларнинг юзига ҳақиқат кўзи билан қарай бошладик.

Президентимиз таъкидлаганидек, «Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир халқмиз».

 

Сулыўхан ПАХРАТДИНОВА,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши мутахассиси, Партия “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+