Эътибор ва ишонч юксаклик сари эшик очди

02.12.2020 11:12:28

 

Маълумки, мамлакатимизда ёшлар қатлами 60 фоизни ташкил этади. Шу боис,  давлат бошкарув органларида ёшлар салмоғи тобора ортиб бормоқда. Ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб этиш давр талабига айланмоқда. Жорий йилнинг 2 март куни Олий Мажлиснинг ҳар иккала палатаси ҳузурида “Ёшлар парламенти” ташкил этилди. Мен ҳам Республикамиздаги 11 минг нафар йигит-қиз орасидан 250 нафари сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га аъзо сифатида сайландим. Ёшлар парламенти эса мен ва менга тенгдош ёшлар учун янги ғоялар, лойиҳалар тақдимоти, қонун ижодкорлигида фаол иштирок этиш учун қулай имконият демакдир.

26-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аьзоларининг илк Республика форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этган икки кунлик форум давомида туркум учрашувлар ўтказилди. “Ёшлар парламенти” аъзоларининг ялпи мажлиси ҳамда истиқболдаги режаларига бағишланган муҳокамалар ташкил этилиши биз ёшларга қаратилган эьтибор, юксак ишонч намунасидир.

Шунингдек, форум доирасидан ўрин олган 3- ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда кун тартибига киритилган бир қанча долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Ялпи мажлисдан сўнг биз “Ёшлар парламенти” азоларига сертификат ва “Ёшлар парламенти” ҳақидаги махсус китобчалар билан тақдирлаш маросими ўтказилди, индентификацион карталар тақдим этилди.

Шу билан бир қаторда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан сайланган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида “Ёшлар парламенти” аъзоларига партия раҳбарияти томонидан ишонч ёрлиғлари топширилди. Бу эса ўз навбатида биз ёшлар доимий равишда партия Кенгашлари билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз, ёшлар муаммо ва таклифларини юқори ташкилотларга олиб чиқишимиз лозимлигини англатади.

Қувонарлиси, бизга билдирилган ишонч ва эътибордан улкан мақсадлар сари шижоат билан олға бориш лозимлигини дилдан ҳис этдик.

 Мехриноз АБДИЯЗОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Шовот туман Кенгаши раиси,

   Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+