Ҳамкорлик уфқлари – икки давлат ва икки халқ манфаати

21.06.2021 11:06:24

Сўнгги йилларда минтақада янгича сиёсий иқлим пайдо бўлди. Ўзбекистон раҳбарияти сўнгги тўрт-беш йилда, энг аввало қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга эьтибор қаратди.

Юртбошимиз икки халқнинг муддаоларига ҳамоҳанг хайрли ишларни амалга оширди. “Биз ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш бўйича астойдил ҳаракат бошладик. Биз дўстлик ва инсонийлик нуқтаи назаридан қўшниларимиз билан ҳамиша дўст ва биродар, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўламиз” деган эди у.

Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан расмий ташриф билан  Тожикистонда бўлди. Ўзбекистон –Тожикистон ўртасида сўнгги йилларда шаклланган илиқ ва дўстона муносабатлар туфайли икки мамлакат тадбиркорлари эркин нафас олмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Хатто коронавирус пандемияси ҳам икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш жараёнига тўсиқ бўлолмади. Жумаладан, 2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Тожикистоннинг улуши 10.2 фоиз ошиб 338.8 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Хусусан бу сафарги Президентимизнинг ташрифи натижасида энергетика, транспорт, автомобилсозлик, электротехника, тоғ-кон ва енгил саноат, фан, таълим, спорт ва бошқа соҳаларни қамраб олган жами 35 та ҳужжат имзоланди.

Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли қўшни мамлакатларнинг муносабатлари тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликнинг янги даражасига кўтарилди. Икки мамлакат халқлари сўнгги бир неча йил ичида ўзбек-тожик муносабатлари ривожида юз берган беқиёс ўзгаришларнинг шоҳиди бўлмоқдалар.

Тожикистон Президенти Имомали Рахмон таъкидлаб ўтганидек,  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан икки мамлакат ўртасида ишонч ва дўстлик муҳити яратилганини таъкидлади. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевдир. Ушбу гаплар  тўғри эканини кейинги йилларда  икки давлат ўртасида иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар яхшилангани  ўзбек-тожик чегараларида 17 та ўтказиш пункти очилгани, бундан икки мамлакатларнинг аҳолиси  маанфатдор эканида ҳам кўриш мумкин.

Дониёр НУРМУҲАММЕДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати

етакчи мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+