«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси амалда

22.02.2021 11:02:42

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2021 йил 27 январь куни “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги 12-сонли баёнига асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали реал даромадларни ошириш мақсадида “Ёшларни қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги” низом ишлаб чиқилди.

Ушбу низомга асосан Чимбой туманида яшовчи ишсиз 16 ёшга тўлган ҳамда 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшлар учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштириш ва даромад олишлари мақсадида бир мавсумга ер ажратиш кўзда тутилган.

Чимбой туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 26452 мингдан ортиқ ёшларни ташкил қилади. Улардан 2135 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш  мақсадида жорий йил туманда 2450 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу  билан 4450 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.

Ушбу ҳафтада “Қизил-ўзак” овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Чимбой тумани кенгаши депутати И.Кайыпназаров  ҳамда масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари,  ҳудуд маҳалларидан ёшлар иштирокида кўргазмали семинар ташкил килинди. “Қизил-ўзак” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 25та  фермер хўжаликлари томонидан 67 нафар ишсиз ёшга 1 гектардан ер ажратиб берилди.

Депутатимиз И.Кайыпназаров сўзга чиқиб  ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида  туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

- Мен бугун 1 гектар ернинг эгаси бўлдим. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,- дейди  “Қизил-ўзак”лик Рамазан Жанабергенов.

Мамлакатда юқоридаги каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳоли, айниқса ёшлар учун янги-янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 

Ханазат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+