Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда эмас

30.08.2022 16:08:09

Саховат беназир қадриятдир, у ота-боболаримиздан қолган энг муқаддас мерос ҳисобланади. Ана шу мероснинг бардавомлиги эса сизу бизга боғлиқ.

Юртимизда  саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Айниқса, байрам кунларида бу эзгу фазилатларимиз ҳар бир инсон кўнглида.

Байрам арафасида депутатларимиз “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Бугун Адолат СДП Гулистон шахар Кенгаши депутати А.Атабаев хомийлигида Гулистон шахар истирохат боғида,Гулистон шахар “Сохил”МФЙ   "Аёллар дафтари"га киритилган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг 20 нафар  фарзандларига саховат тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда "Адолат" СДП Гулистон шахар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқива ва “Сохил” МФЙ вакиллари биргаликда болажонларни  истирохат боғидаги мавжуд  атракционлардан  бепул фойдаланиб ,болажонларга музқаймоқ улашилди.  

Келгусида орамизда бундай саховатли инсонлар сафи янада кенгайишига тилакдошмиз.

 

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+