Хонқалик ҳакам кўрик - танловга юқори баҳо берди 

17.11.2021 15:11:58

Айни кунларда юртимиз шаҳар ва туманларида «Адолат» СДП ташаббуси билан ўтказилаётган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг саралаш босқичлари қизғин паллада. Қувонарлиси,  танлов шартларни   уддабуронлик билан адо этаётган иштирокчилар  танлов ҳакамларининг юқори эътирофига сазовор бўлмоқда.

Хусусан, Хонқа туманидаги 1-сон касб –ҳунар мактабида бўлиб ўтган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи ҳам танлов Низоми талаблари асосида ташкил этилди ва турли соҳалардан таркиб топган  ҳайъат    аъзоларининг диққат марказидан жой олди.

Аброр Болтаев, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси:

– Танлов шартларини зукколик билан бажараётган иштирокчиларнинг қобилиятига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Танловнинг Низоми билан танишиб чиқар эканман, унинг халқчил ва ҳаётийлигига амин бўлдим. Шу боис ҳам мазкур танлов бугун халқимиз, ёшларимиз юрагидан жой олиб улгурди. Партия томонидан ёшларга қаратилган эътибор, партия фаолларининг ёшлар орасидаги тинимсиз меҳнатларининг самарасини иштирокчиларни танлов шартларини аъло даражада бажараётганида кўрдик. Мен ҳайъат раиси сифатида танловнинг ташкил этилганига ҳеч иккиланмай юқори баҳо бераман. Танловнинг келажаги порлоқ эканига шубҳа йўқ.

Шартларни баҳолаш натижаларига кўра, 2-сон касб-ҳунар мактабининг 2-босқич ўқувчиси Муҳайё Бекчанова ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

3-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Нилуфар Отажонова 2-ўринга, 1-сон касб –ҳунар мактаби ўқувчиси Моҳира Озодова 3-ўринга, қолган иштирокчилар турли номинацияларга эга бўлишди.

Барча иштирокчиларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Сарвар ҚАЗАҚОВ,

“Адолат” СДП Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+