Истеъдод клуби 8 ёшда

14.04.2022 09:04:19

Партиянинг Хоразм вилоят  ҳамда, Урганч шаҳар Кенгашлари, Урганч давлат университети  академик лицей  ҳамкорликда мазкур лицейда партия Хоразм вилоят Кенгаши  қошида ташкил этилган “Истедод” клубининг ташкил топганига 8 йил тўлиши муносабати билан “Истеъдод клуби 8 ёшда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга  партия фаоллари, депутатлари,  истеъдод клуби аъзолари,  ҳамкор ташкилотлар вакиллари, мазкур лицейнинг ўқитувчи ва  ўқувчилари, “Истеъдод” клуби  аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни  мазкур лицейнинг маънавият ишлар бўйича ўринбосари Ғанишер Худойберанов кириш сўзи билан очиб берди. Унда партия томонидан  иқтидорли ёшларни излаб топиб, қўллаб-қувватлаб келинаётгани, жумладан лицей ўқувчиларининг иқтидорини юзага чиқаришда клуб фаолиятини ўрни катта экани тўғрисида бир қатор мисоллар билан  эътироф этди.

 Сўзга чиққанлар томонидан  “Истеъдод”  (Аввал “Адолат жилғалари” деб юритилган” клубининг ташкил топган кунидан то ҳозирга қадар бўлган  фаолияти юзасидан қайд этишди. Клуб фаолияти давомида эришилган ютуқлар хусусан,  3 нафар “Зулфия” номидаги, 1 нафар “Мард ўғлон”  Давлат мукофотлари совриндорлари, Президент, Навоий стипендияси эгалари етишиб чиққани, кўплаб ёшлар “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” совғаларига эга бўлгани, 2018 йилда 25 нафар клуб аъзоларининг ижод тўпламларини ўз ичига олган  “Истеъдод гулшани”  жамоа китобининг чоп этилгани ва бошқа ютуқлар тўғрисида  таъкидланди.

 2014 йилдан буён клубга раҳбарлик қилган, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира БибиМарям Бегимованинг хизматлари алоҳида эътироф этилди ва партия жамоаси номидан чуқур миннатдорлик билдирилди.

 Ёшувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибадуллаева сўзга чиқиб, клуб фаолиятини, унда униб-ўсиб, юрт корига яраб фаолият олиб бораётган ёшларнинг эришган ютуқларини мамнуният билан гапирди

   Шундан сўнг клубнинг фаолиятини самарали олиб боришдаги ҳамкорлиги учун  лицейнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси, партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Меҳрибон Қўшназарова ва лицейнинг бир гуруҳ ўқитувчилари  партиянинг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

 Бир гуруҳ ўқувчилар  “Адолат  дўпписи ва белбоғи” махсус совғалари  ҳамда сертификат билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида  иқтидорли ёшларнинг  шеърлари тингланди, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган  саҳна кўринишлари томоша қилинди.

Дилтортар куй ва қўшиқлар, моҳирона рақслар иштирокчиларга юқори кайфият улашди.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар, ёшларни ватанпарварлик руҳда униб –ўсишлари учун хизмат қилади.

                                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                                       “Адолат” СДП

    Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+